Сўз Сизга: “Гулнора Каримова яхши эди...”ми?

Гулнора Каримова билан боғлиқ мавзу Facebook да ўнлаб маротаба бўлашилди ( share), ёқтирилди ва юздан ортиқ изоҳларни жалб қилди.
Сурат тагсўзи, Гулнора Каримова билан боғлиқ мавзу Facebook да ўнлаб маротаба бўлашилди ( share), ёқтирилди ва юздан ортиқ изоҳларни жалб қилди.

Гулнора Каримованинг қаердалиги, кимнинг қизи экани, Ғарбда унга нисбатан қандай айбловлар янграётгани ва Ўзбекистонда унинг номи тақиққа тушганига қарамасдан BBCUZBEK нинг ижтимоий тармоқлардаги баҳс мавзуси барча рекордларни урган кўринади. Гулнора Каримова билан боғлиқ айни мавзу Facebook да ўнлаб маротаба бўлашилди ( share), ёқтирилди ва юздан ортиқ изоҳларни жалб қилди.

Бугун президент Ислом Каримовнинг қизи бўлмиш Гулнора Каримованинг номи мухолифат фаоллари каби Ўзбекистондаги “қора рўйхатдан” жой олган. Аммо изоҳларга эътибор берадиган бўлсак, ўз шахсига қизиқиш бўйича Гулнора сиёсат ва бизнесда фаол бўлган йиллари шунчалар танилиб улгурган эканки, том маънода ўз отасини ҳам “чангида” қолдирди.

Фикрлар эса уч томонга бўлинган, бир томонда унга ва Ўзбекистондаги бугунги тузумга нафрат, иккинчисида эса муҳаббат, учинчисида қўрқув ва “шукронийлик”...

Ўзбекистон халқи ўз президентининг “кўринмай” қолган қизи тақдиридан огоҳ бўлиши керакми?

Демак, АҚШ Адлия вазирлигига кўра, Голландиянинг VimpelCom ширкати ва унинг ўзбек ҳамкори Unitel Ўзбек ҳукуматининг юқори лавозимли амалдорига 2006-2012 йилларда катта миқдорда пора берганини тан олган.

Нью Йоркнинг Жанубий округи бош прокурори Прит Бхарара матбуот анжуманида VimpelCom ширкати коррупция айбловлари бўйича 795 млн доллар миқдорда жаримани тўлашга рози бўлганини маълум қилган.

VimpelCom 2006 йилдан 2012 йилгача ўзбекистонлик нуфузли шахсларга мамлакатда бизнес олиб бориш учун 114 миллион доллар пора берган, деб қайд этган Қўшма Штатлар идораси.

Америка қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиянинг аниқлаштиришича, бу амалдор Президент Ислом Каримовга "жуда яқин" инсон бўлган.

Прокурор Бхарара ҳам пора олган шахснинг исмини очиқламаган.

Олдин чиққан хабарларда пора олган мулозим президентнинг қизи Гулнора Каримова бўлиши мумкинлиги айтилган. Лекин унинг номи тилга олинмаган. Гулнора Каримова ўзига нисбатан айбловларни илгари рад қилган.

Ҳозирда Гулнора Каримованинг қаерда экани номаълум қолмоқда.

Айрим хабарларда унинг уй қамоғида сақланаётгани айтилади.

Сизнингча, ҳукумат президент Каримованинг қизи, Ўзбекистон фуқароси Гулнора Каримованинг қаердалигини халққа ошкор қилиши керакми?

Агар у иқтисодий жиноятларда айбланаётган бўлса, бу маҳкама борасида жамоатчилик билиши шарт деб ўйлайсизми?

Ана энди жавобларга ўтсак, аввалига BBCUZBEK Facebook гуруҳидаги айрим фикр ва мулоҳазаларга мурожаат қиламиз.

Shuha Haydarov: Хадисда узингга тегишли булмаган ишга аралашма деган нима киласиз бировни гийбатини килиб

Rustam Karim: Кайси хадисда айтилибти?Халкни бойлигини ўгирлаш тўгрисида хеч нарса ёзилмабтими?

Мирза Анвар Хамидов: Ўша ҳадисда: Зулмни қўлинг билан, бўлмаса тилинг билан, бунга ҳам қурбинг етмаса қалбинг билан тўхтат!-деган жойи бор мулла Шуха! Нега ҳадисга амал қилмаяпсиз, тақсир?

Kamila Yarasheva: Рустам Карим, сизни бойлигизни кимдир огирладими диман?! Шу пуллани кимдирла бошка нарсага ишлатворса боларди, а Гулнора Каримова шу пуллага халкни озига копчиликка йордам берди!!!

Maryam Kodirova: Манга фарқи йўқ, аммо соғиндик, ашуллалари, ўзбек адрасини биринчи бўлиб дунёга танитди. Чет элларда кийишмоқда, телевизорда кўриб, бизни адрасимизу дейман. Яна ишини давом қилдирса яхши эди. Форумлари бориди...

Мирза Анвар Хамидов: ВВС жаноблари фикри йўқ, ўйлаш имконияти чекланган одамларнинг асабини бузишни тўхтатинг!

Мазлюма Мажидова: Америкаям бошкасиям узини ишини кисин. Доим бошка давлатларни ишига аралашади. Гуля Каримова молодец. Купчиликка ердам берган билганла бор билмаганлар

Mexmet Chelebey: Шу гугушачилар шарманда булишдида лекин,бир пайтлар бахсласгандим,аслида у Жасликда утириши керак эди!

Shuha Haydarov: Нимага жасликда утириш керак эди сени арпангни хом ўрдими?

Mexmet Chelebey: Бутун узбек халкини арпасини хом ўрди...

Дилмурод Абдуразаков: манга лично Гульнара Каримовани олиб бораетган ишлари екуди энди мана ким шунака килиб узбекни дунега танидяпти ББС ?

Шокир Таджиев: Додамизага гап йук умрлари узок болсин Додамиза киган ишлани хечким кломийди

AGENT 007: Қизини айямаган халкини аядими

F F: Подшох деб куйипти! Подшони и оиласини мухокама килишга халкни хакки йук. Худога шукур килилу шунчали бошка довлатлага караганда тинч ва тук яшавоммиза. манимча!

МАЙК ТАЙСОН: Эх хом сут эмган бандамизда.,,узимиз оппокмизда.?подшохларам ОЛЛОХ тарафидан куйилади, халкка караб..у кишигаям осонмас.,тогри хозир копчиликни шароити кийин,,сабр килсек яхши болади..ХУДО хохласа.,

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon