Каримовнинг гейларга қарши гапи қизғин муҳокамада

Сурат манбаси, AFP
Ҳамжинсбозлик Ўзбекистонда жиноят ҳисоблансада, Ислом Каримовнинг яқинда гейларни танқид қилиб айтганлари ижтимоий тармоқ саҳифаларида қизғин, лекин ноодатий баҳсларни келтириб чиқарди.
Ўзбек Президенти бир жинсли муносабатларни ахлоқсизлик деб атаганди. "Биласизларми, бизга кириб келаётган Ғарб маданияти деб аталадиган бу нарса ҳақида ҳатто аёллар олдида гапира олмаймиз. Агар эркак бошқа эркак билан, аёл аёл билан яшаса, мен сизларга кўрсатадиган мана бу ерида нимадир нотўғри ёки ўзгарган", деб айтган Каримов бошига ишора қилиб. Шундай мақол бор. Агар Худо кимнидир бемаънилигини кўрсатмоқчи бўлса, ундаги ақлни олиб қўяди", дейди у 4 февралда ўтган Тошкент вилоят халқ депутатлари йиғилишида.
Ислом Каримов ўзининг бу гапларини Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг 4 февралда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясидаги чиқишида қилган.
Ўзбекистон президенти нима учун айнан Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашида гейлар масаласига тўхталгани маълум эмас. Депутатлар билан учрашув сўнггида президент вилоят ҳокими Аҳмад Усмоновни хизмат вазифасини бажаришда йўл қўйган кўплаб камчиликлари учун лавозимидан бўшатган.
Каримов шунингдек меҳр ва муҳаббатнинг аҳамиятини ҳам қайд этган.
Фейсбук ижтимоий тармоғида президентнинг гапини минглаб фойдаланувчилар ёқлаганлар ва юзлаб фойдаланувчилар уни бошқалар билан бўлишганлар.
Аксарият фойдаланувчилар президентнинг гейлар ҳақида айтган "тўғри" гаплари учун олқишлаганлар. Ва "тинч осмон" учун унга миннатдорчилик билдириб, президентга узоқ умр тилаганлар.
Жумладан, фойдаланувчи "Низом Мўминов" : "Подшоҳга шарафлар!!! Респект!" деб ёзади.
Ўзини "fast food" ресторани ишчиси ва "Penn State битирувчиси" Москвада, Пенсильвания ва Нью-Йоркда яшовчи деб таништирган Bohodir Эргашев Фейсбукда гейларни тарафини олган фойдаланувчиларнинг энг фаолларидан бири.
Унинг гомосексуалистларга "алоҳида эътибор талаб қилувчи, лекин касал эмас", деган таърифи Ўзбекистондаги минглаб интернет фойдаланувчиларининг ғазабини қўзғатиб юборган.
"Қанақа алоҳида талабли экан. Бу қанақа янги ахмоқгарчилик? Улар алоҳида одамлар эмас, улар жиннилар", дейди "Алина Кариева".
Фейсбукдаги "Ровшан Xon" эса , тармоқ фойдаланувчиларини жинсий камчиликларга нисбатан бағрикенг бўлишга чақирган. "Бу туғма хусусият (фанда исботланган) ва уни сиз ўзгартира олмайсиз". Далил сифатида у ҳамжинс одамларни гермофродит ҳайвонларга ўхшатади.
Бунга жавобан "Mukhayyo Абилова", гомосексуализмни "жирканч" дейди ва "табиий кўриниш" деб атаган "Ровшан Xon"ни танқид қилади.
Бошқалар ҳам гейларни қоралаб, уларни ёқлаганларга ҳам ҳақорат сўзларини отишади.
Бу мавзудаги узоқ баҳслар ўзбек ижтимоий оммавий ахборот воситалари фойдаланувчилари ва умуман ўзбек аҳолиси учун ноодатий саналади.
Ўзбекистонда ҳамжинсбозлик муносабатлари билан шуғулланадиганлар шарманда қилинади. Мамлакатда "Дилшод" исмли трансвестит ўта машҳур бўлиб кетган эди. Унинг иштирокидаги видеолар охирги йилларда ижтимоий тармоқларда кўпайган. У ҳам ўтган йили қаттиқ калтакланган.
Шу каби яна бир видео ўтган ойда мессенжерлар орқали кенг тарқалди. Унда бир неча ўзбек милиция ходимлари хонадонга кириб боргани ва аёллар ички кийими кийган эркак ва яна бошқа икки эркакни дўппослагани акс этган. Кейинроқ бу милиция ходимлари ишдан бўшатилгани маълум бўлди.
"Гейларни йўқотиш"
Бундан ташқари, аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи мусулмон бўлган Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари гейларга қарши курашга чақирганлар. Баъзи фойдаланувчилар ҳатто ўз изоҳларида ўта шафқатсизлар.
"Asrorxon Mamatxonov" шундай ёзади: "Биз жамиятимиздаги бу каби гейларни йўқотишимиз керак. Бу гейлар жамиятимизга ва халқимизга бахтиқаролик олиб келяпти. Уларни йўқотиш керак!.."
"Тўппа тўғри! Бунақалар тириклайин кўмилиб, уларнинг гўрлари ахлатга тўлдирилиши, бетонлаб ташланиши керак", дейди "Ilxom Абдувалиев".
Бошқалар ҳам гейларни уриш ва ўлдиришга чақиришган. "Мен президентимиз билан фахрланаман! Гейлар ёқиб юборилиши керак. Бизнинг туманимизда битта гейни ўлдириб қўйган йигит суд залидан туман ҳокими ва милиция бошлиғи қувватлаши билан озод қилинди", дейди "Тимур Бек".
Аксарият фойдаланувчилар ўзбек жамиятининг гейларга тоқатсизлигини кўрсатишини хоҳлашган.
Фойдаланувчи "Тохир Абдуллаев" жумладан шундай дейди: "Бизнинг жамиятимизда гейларга ўрин йўқ! Бундай паразитлар Франция, Уругвай каби гей мамлакатларга бадарға қилиниши лозим".
Бундан ташқари изоҳлар орасида Ўзбекистондаги бошқа ички муаммоларни ёзганлар ҳам учрайди.
Ўзини "Рустам Карим", деб атовчи фойдаланувчи Каримовни 2005 майда Андижондаги қўзғолончиларни отишда ва диний эркинликни бостиришда айблайди. Бу фойдаланувчининг изоҳлари ҳам қизғин баҳсларни, қарши фикрларни келтириб чиқарган.
Кўп фойдаланувчиларга кўра, ҳамжинсбозлик руҳий бузилиш ва Ўзбекистондаги анъаналарга қаршидир.
"Санобар Abdugaffarova" бундай изоҳлайди.. "Бизнинг менталитет буни қабул қилмайди " Биз Ғарб тартибларига қўшилмасак, у инсонийликка қарши ишламаслиги керак. Бизнинг ҳамиша ўз қадриятларимиз ва анъаналаримиз бўлиб келган. Улар ҳеч қачон ўзгармайди ва ўзгармаслиги керак. Биз Шарқмиз, улар Ғарб. Мана гап қаерда".
"Ғарб давлатларида кенг тарқалган ҳамжинсбозлик тизими Шарқ мамлакатларига тўғри келмайди", деб ёзади "Маруф Шукуров" .
Унга жавобан "Нина Patarin" шундай дейди: "Агар биз тарихга қарайдиган бўлсак, гомосексуализм Ғарбга айнан Шарқдан борганини кўрамиз, аксинча эмас".
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram BBC UZBEK
- Twitter BBC UZBEK
- Odnoklassniki BBCUZBEK
- Facebook BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon












