Тўқликка шўхликми ё хавфли тенденция?

Сурат манбаси, BBC World Service
Бутун дунёдаги Интернет ижтимоий тармоқларида машҳурлашиши билан ўзига эътиборни жалб қилган мавзуларни ёритиб борадиган Би-би-си Жаҳон хизматининг #BBCTrending дастури диққатини Ўзбекистонда доллар ёқилаётгани тортди.
<link type="page"><caption> #BBCTrending видеосини томоша қилинг</caption><url href="http://www.bbc.co.uk/news/magazine-33273697" platform="highweb"/></link>
#BBCTrending Ўзбекистон аҳолисининг 16 фоизи қашшоқликда яшашига эътибор қаратади.
Ўзбекистон бой мамлакат эмас ва аҳолининг аксари хориждаги меҳнат муҳожирлари ўз оиласига юбораётган пулларга кун кечиради.
Шундай экан, нега айримлар хорижий пулларни ёқаяптилар, дея саволни қўяди #BBCTrending?
Кўпчилик "Телеграм" Интернет ижтимоий тармоғида ўзларини андижонликлар эканини айтиб АҚШ долларини ёққан ёшларнинг видеоси тарқалганидан яхши хабардор.
Бунинг ортидан ўзларини тошкентликлар эканини айтиб янада кўп долларларни ёққанларнинг видеоси оммалашиб кетди.
Бундай тўқликка шўхликдан ғазабланган Интернет фойдаланувчилари ўз норозиликларини изҳор қилиб видеолар эълон қилдилар.
Доллар ёқувчи олифталарга Тошкентдаги шифохонада шу кеча-кундузда лейкемиядан азоб чекаётган беморлар борлиги эслатилди ва бу беморлар моддий ёрдамга муҳтож экани ҳақидаги мақолалар ҳам Интернетда эълон қилинди.
Аммо бу ўринда кўпчиликни хавотирга солаётган асосий жиҳати бугунги ўзбек ёшлари орасида маҳаллийчилик кучайиб бораётганидир.
Доллар ёқиш билан ўша ёшлар нариги томон ёшларини ўзининг рақиби деб кўраётганидир.
Шу кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида "Тошкент тошкентликлар учун" қабилидаги чақириқлар ва суратлар тарқала бошлаган.
Мамлакат тараққиёти учун эмас, аксинча тескарисига етаклайдиган бундай кўринишларга барҳам бериш йўлларини излаш фурсати етганга ўхшайди.
Би-би-си Ўзбек хизмати ушбу мавзу муҳокамасини ижтимоий тармоқларда бошлади.
СЎЗ СИЗГА: Телеграмда "Тошкент тошкентликлар учун" қабилидаги чақириқлар ва суратлар тарқала бошлаган.Тошкентда маҳаллийчилик нақадар кенг тарқалган, деб ўйлайсиз? Агар бошқа вилоятдан келиб Тошкентда яшаган ё яшаётган бўлсангиз, у ерда ишга жойлашиш, уй-жой сотиб олиш, умуман, кундалик ҳаётингизда камситилишларга учраганмисиз? Тошкентликлар ва вилоятликлар орасида бўлинишларни сезасизми?Вилоятдан келган аҳоли ўртасида ҳам маҳаллийчилик сезиладими?
Ўз фикр-мулоҳазаларингизни [email protected] электрон почтасига йўлланг!
Ёки Facebook ва Одноклассникидаги BBC UZBEK гуруҳи форумларида қолдиринг!
Ёки Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












