Ўзбекистонда мухолифатнинг икки фаоли узоқ йилга қамалди

Сурат манбаси, none

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туман маҳкамаси мухолифатдаги Эрк партияси ва Ўзбекистон халқ ҳаракатининг икки нафар фаолини узоқ йилик қамоқ жазоларига маҳкум этган.

Фахриддин Тиллаев ва Нураддин Жуманиёзовлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг одам савдоси банди бўйича айбдор, деб топилиб, ўн йилу саккиз ойлик қамоқ жазоларига маҳкум этилганлар.

Нураддин Жуманиёзов энг ҳуқуқсиз қатлам мардикорларнинг ҳуқуқлари учун курашиб келган.
Сурат тагсўзи, Нураддин Жуманиёзов энг ҳуқуқсиз қатлам мардикорларнинг ҳуқуқлари учун курашиб келган.

Ҳар икки фаол ўтган йил ноябрида Тошкентда Эрк партиясининг қурултойини ўтказиш уриниш ортидан ҳибсга олинган.

Улар Ўзбекистон ичкарисидаги очиқ фаолиятлари ва Ўзбекистон халқ ҳаракати нашридаги танқидий чиқишлари билан танилган эдилар.

Би-би-си бироз аввал ниҳоясига етган маҳкама жараёни ҳақида уни яқиндан кузатган Эрк партияси бош котиби Отаназар Орипов билан суҳбатлашди.