1992-2022: Августда ҳаммаси яхши бўлдими? Шоҳимардонлик Исмоил отанинг турмуш ўртоғи Мақсуда она хотиралари - Ўзбекистон ва дунё (видео)

Исмоил ота, 1992 йил. Би-би-си филмидан - Шоҳимардон

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, Исмоил ота, 1992 йил. Би-би-си филмидан - Шоҳимардон
Ўқилиш вақти: 2 дақ

1992 йилда Би-би-сининг бир гуруҳ журналистлари Ўзбекистонга сафар қилишади.

Ўзбекистон эндигина Совет Иттифоқидан мустақиллигини эълон қилган эди.

Иқтисодий вазият ёмон.

Халқ орасида мустақилликдан умид қилаётганлар оз, "омон-омон" совет даврини қўмсаш ҳали қиёмига етмаган давр.

Айни пайтда Горбачёвнинг "қайта қуриши" ортидан миллий ва диний ҳиссиётлар жўш уришда давом этаётган палла.

Би-би-си суҳбат қилган Исмоил отанинг видеоси YouTube каналимизда энг кўп кўрилган лавҳалардан бирига айланган.

Шоҳимардонлик деҳқон ўшанда журналистларга ўзининг ўзи каби содда ҳаётини ҳикоя қилиб берган.

1992 йил, Шоҳимардон. Исмоил отанинг турмуш ўртоғи

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, 1992 йил, Шоҳимардон. Исмоил отанинг турмуш ўртоғи Мақсуда она

Ўзбекистонлик таниқли блогер Дима Қаюмнинг ажабтовур "топилдиғи"га ўтишдан аввал раҳматли Исмоил отанинг ҳикоясидан парчалар:

Колхозда ишлаймиз...Баҳордан кузгача уч ойми тўрт ойми ойлик тўлайди. Мисол учун, картошка экамиз, картошкани экиб бўлиб...октябрда ковлаб берганимиздан сўнг...бизга ойлик тўламайди...

Энди мана баҳордан гўнг-пўнг олиб борамиз...ҳалиги ерларга ўшанда яна ойлик қўшади...картошка экишда...

Энди мисолга…нарх-наво кундан кунга мана ошиб кетаяпти ҳаммаёқ энди...Бир сўмлик нарса ўн сўм бўлиб. Энди мана бунақанги тўй қилдик, картошкамиздан... пландан ортган эди. Уларни сотиб-нетиб тўй қилдик. Энди қийинчилик ҳам унча эмас... мисолда ҳар ойда бизга "палагатсамизни" (ойлик ёрдам) бериб турибди. Қанд, совун, ун, чой...ҳар бир хўжаликка ойида иккитадан ароқ ҳам бериб туради... Балки яхши бўлиб кетар...

Яқинда президентимиз телевизорга чиқиб, шу нима бўлса ҳам ...қулоғимиз билан эшитдик, кўзимиз билан кўрдик...шу август-сентябргача ...шу нима қилиб туринглар, қандай қилиб бўлса ҳам тишларингни тишларингга қўйиб туринглар, ундан кейин яхши бўлиб кетади ҳаммаёқ деган гапини эшитдик... Бундан бағи вақтимиз чоғ, ажаб эмас август-сенятбрга бориб яхши бўлиб кетар...

Эскиларнинг гапи бор, осмондан нима ёғса, ер кўтаради, дейди. Яхши бўлиб кетар.

2022 йил, Мақсуда она - 85 ёш, Дима Қаюм билан

Сурат манбаси, BBC.COM/UZBEK

Сурат тагсўзи, 2022 йил, Мақсуда она - 85 ёш, Дима Қаюм билан

Президент Каримовнинг "августда яхши бўлиб кетади" деган ваъдаси Ўзбекистонда учар иборага айланди.

Ваъдага вафосизлик рамзи ўлароқ, халқнинг оғзаки ижодига ўрнашди.

Каримов ваъдасидан кейин ўнлаб августлар келиб кетди...

1992 йилда Би-би-си олган видео ва блогер Дима Қаюмнинг лавҳасини томоша қилинг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Орадан 30 йил ўтди. Қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek