You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Видео. Ўзбекистон: Россияга яқин бўлмаслик керакми? Video Rossiya Ukraina Yangiliklar (видео)
Ғарбнинг авжига чиқаётган санкциялари фонида Россия ўз иқтисодиётини мушкулликлардан сал бўлса-да, қутқариш илинжида яқин қўшнилари, МДҲ давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан алоқаларни янада кучайтирмоқчи. Бироқ бундан Ўзбекистон қандай фойда ё зарар кўради?
Алоқадор мавзулар:
- Диққат, Украина: Ўзбекистоннинг қўрқиши учун қанчалик асос бор?
- Диққат, Украина: Россия шафқатсиз уруш усулларини қўллаяптими?
- Диққат, Украина: Ўзбекистонликлар кимга ишонади ва Путинга қарши руслар қаерга қочмоқда?
- Украина шарқида ҳалокатли ҳужум, Россия ва Путиннинг қизлари яна жазоланди, Кремлдан кутилмаган эътироф
Украинага босқин ортидан Россия Ғарбнинг қақшатқич санкцияларига дучор бўлган.
Шу вақтга қадар жорий этилган санкцияларнинг бешта пакети Россия иқтисодиётининг қарийб барча соҳаларини қамраб олиб, мамлакатдаги иқтисодий ҳаётни деярли фалажлантириб қўйган.
Сўнгги кунларда Европа Иттифоқи давлатлари Россиядан энергетика ресурслари - газ, нефть ва кўмир сотиб олишни ҳам тўхтатиш ҳамда мамлакатни жаҳон молиявий тизимининг катта қисмидан узиб қўйиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.
Санкцияларнинг тайёрланаётган мазкур олтинчи пакети Россия учун энг жиддий зарба бўлиши тахмин қилинмоқда.
Бундай оғир вазиятни бироз бўлса-да юмшатиш мақсадида Россия, эндиликда, ўз таъсири остидаги қўшни мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш масаласи устида ишлаётганини билдирган.
Тошкентдан суҳбатдошимиз, халқаро савдо иқтисодчиси Валижон Тўрақуловнинг фикрича, бу табиий ҳолат - сабаби Россияда ҳозир иқтисодий шерикларни танлаш имконияти мавжуд эмас.
Аммо Ўзбекистон Москванинг бу ниятига "лаббай", деб жавоб берса, иқтисодий жиҳатдан янада яқинлашиш қандай оқибатларни келтириб чиқаради?
Валижон Тўрақулов Россиянинг иқтисодий қийинчиликлари ҳали олдинда экани ва бу мушкулликлар кўлами қай даражада бўлишини, ҳозирда, ҳеч ким билмаслиги ҳақида гапиради.
"Эртага келажаги қандай бўлиши номаълум давлатга яқинлашиш жуда ҳам катта салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин", дейди у.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.