Ўзбекистон: 'Ёрқин келажак'ни мадҳ этмайдиган суратлар муаллифи ким? Video O'zbekiston san'at yangiliklar

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Терсота". Рассомнинг асарлари ноодатий таассурот қолдиради.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ёш ўзбек рассоми Исомиддин Эшонқулов замонавий ҳаётга ўзгача фалсафа билан нигоҳ солувчи, баъзида зиддиятли кўринувчи, баъзида эса инсонни чуқур ўйга чўмдирувчи асарларини шахсий кўргазмага қўйган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Пойтахт Тошкент марказида жойлашган Bonum Factum галереясида очилган шахсий кўргазмасига муаллиф "Бўш деворга нигоҳ" дея ном берган.

Алоқадор мавзулар:

artist

Сурат манбаси, Shaxsiy arxiv/Courtesy

Сурат тагсўзи, Ёш рассом Исомиддин Эшонқулов асарларида инсоннинг илоҳий вазифаси не эканига жавоб излашини айтади. 

"Менинг севимли асарларим йўқ", дейди эндигина 25 ёшга тўлган муаллиф.

Эшонқулов ўз суратларини эмас, балки уларни чизишга илҳом берган омиллар, яратилиш жараёнини яхши кўришини айтади.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Суваракларга тўлган уй". Унинг асарларида гўзаллик эмас, балки замонавий ҳаётнинг муаммоларига ўзгача нигоҳ ташланади. 

"Суратларимда кўп саволларга жавоб излайман: инсоннинг дунёдаги ўрни қандай, у қаердан келиб, қаерга кетади, унинг илоҳий вазифаси нимада, ким у, мен кимман, биз киммиз? Мени шулар илҳомлантиради, одамлар - буткул ҳамма нарса илҳомлантиради", давом этади у.

"Ҳар бир асар, эҳтимолан, ҳар биримизга тааллуқли - қачондир биз дуч келган нарсалар. Ҳар бир инсон ўзлигини кўради", Art Review журнали Эшонқуловнинг асарларини шундай тасвирлайди.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Қаерда?" асарида роботлар эгаллаб олган дунёда одамларни излаётган болакай тасвирланган.

Санъатшунослар Эшонқулов асарлари сюрреализм ва гиперреализм йўналишига хослигини таъкидлайдилар.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Қўрқув"

Театр танқидчиси Қамариддин Ортиқовнинг фикрича, томошабин ёш рассомнинг асарларидан ўзи излаган гўзаллик ва нафосатни эмас, балки ҳаётни кемирувчи "иллатлар, заҳар томчиси"ни кашф этади.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Хотира"

Ортиқов бу кўргазма "гуллаб яшнаётган диёр ва ёрқин келажак ҳақида эмас", балки "иккиюзламачи маданият-маърифат дунёқарашида шаклланган" ҳаётдаги тобора йўқолиб бораётган оғриқлар, боши берк кўчаларни тан олмаслик ҳиссидан сўзлаши ҳақида ёзади.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Ўйин хонаси". Эшонқулов асарларида инсонийликни маҳв этган нафс, кибрга тўлган ҳаёт, ҳатто, экологик муаммолар гавдаланган. 

Ҳақиқатан Исомиддин Эшонқуловнинг асарларида тасвирлашда урфга айланган гўзал унсурлар ўрнига замонавий ҳаётда долзарблашиб бораётган инсонийликни енгган нафс, қашшоқлик, жаҳолат, кибр ва, ҳатто, экологик муаммолар моҳирона метафоралар билан танқид остига олингани кўзга ташланади.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, "Кир ювиш куни"

"Менинг асарларимдаги мураккаб шакллар ва фантасмагорик саҳналар маъносиз эмас: тафсилотлар ва рамзлар менга ўз фалсафий баҳоларимни ифодалашга ва инсон ҳақида нимани тушунганимни айтиб беришга ёрдам беради", сўзлайди муаллиф.

painting

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, Кўргазма "Бўш деворга нигоҳ" дея номланган.

Исомиддин Эшонқуловнинг Bonum Factum галереясидаги шахсий кўргазмаси 11 февралга қадар давом этади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek