Президент афви, жамоат бўлиб ўқилган Ҳайит намози ва "халқимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин" - Рамазон Ҳайитидан махсус фоторепортаж - O‘zbekiston Qirg‘iziston mintaqa dunyo yangiliklar

Ўзбекистон президенти

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Шавкат Мирзиёев бу йилги Рамазон Ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни афв қилди

Шавкат Мирзиёев бу йилги Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам афв эълон қилган ягона минтақа давлати президенти бўлди. Шарқий Қуддусдаги вазиятга эътибор қаратган бир куннинг ўзида Ўзбекистон халқини Ҳайит байрами билан расман қутлади. Қирғизистон президенти тинчлик учун дуо қилишга чақирди. Эмомали Раҳмон бу йил "энг қийинларидан бири бўлиши мумкинлиги" билан огоҳлантирди.

Шавкат Мирзиёев бу йилги Рамазон Ҳайити муносабати билан ҳам афв эълон қилган ягона минтақа давлати президенти бўлди.

Шавкат Мирзиёев бу йилги Рамазон Ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни афв қилди.

Афв қилинган маҳкумлар орасида 10 дан ортиқ чет эл фуқаролари борлиги айтилди.

Элликдан зиёдининг "тақиқланган ташкилотлар" аъзолари экани маълум бўлди.

Шарқий Қуддусдаги вазиятга ҳам эътибор қаратган бир куннинг ўзида Ўзбекистон халқини Ҳайит байрами билан ҳам расман қутлади.

Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Muslim.uz

Ўзбекистон ва қолган минтақа давлатларида Ҳайит намозлари бу йил масжидларда ўқилди.

Намозхонларнинг қатъий карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда, Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқишларига рухсат берилиши айтилди. Пандемия писанд бўлмади.

Пойтахт Тошкентдаги Рамазон Ҳайити

Сурат манбаси, Muslim.uz

Пойтахт Тошкентдаги Рамазон Ҳайити

Сурат манбаси, Muslim.uz

Ўзбекистон президенти бу йил ҳам Арафа куни Ўзбекистон халқига Рамазон Ҳайити табриги билан чиқди.

Шавкат Мирзиёев "Рамазон Ҳайити барчамизга муборак бўлсин!", деркан, Ўзбекистон халқини чин қалбидан, самимий табриклашини билдирди.

"Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!", - деди.

Ўзбекистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Muslim.uz

Пойтахт Тошкентдаги Рамазон Ҳайити

Сурат манбаси, Muslim.uz

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон Ҳайити бу йил ҳам яна глобал коронавирус пандемияси билан бир пайтга тўғри келган.

Коронавирус билан боғлиқ вазият қайта ёмонлашаётган ва аҳолини вирусга қарши оммавий эмлаш ишлари давом этаётган бир вазиятда кечган.

Кеча, Рамазон Ҳайити арафасида Ўзбекистонда кундалик касалланиш кўрсаткичи 362 тани ташкил этган. Коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 3800 дан ортган.

Ўзбекистондан имконли бўлган суратлар мавжуд вазият Рамазон Ҳайити шукуҳига жиддий таъсир қилмаганини кўриш мумкин бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Muslim.uz

Қолган тўрт Марказий Осиё давлатлари президентлари ҳам Рамазон Ҳайити муносабати билан ўз халқларини табриклашган.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўз халқини имкониятдан фойдаланиб, мамлакатда тинчлик ва ҳамжиҳатлик учун ибодат қилишга чақирган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида бу яқин йиллардаги сув устидан келиб чиққан энг ёмони экани айтилган қуролли тўқнашувлар айнан Рамазон ойига тўғри келган.

Қонли низо Қирғизистоннинг жанубида, Ўшга бевосита чегарадош Боткен вилоятида юз берган.

Ўш шаҳри масжидларида ҳам бугун тонгда Ҳайит намозлари ўқилган.

Қирғизистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Ўшдаги Ҳайит намози

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Ўшдаги Ҳайит намози

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Қирғизистон мусулмонлари

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Шаҳарнинг турли мавзеъларида тонг саҳарда масжидга отланган каттаю кичикни бошида дўппи, қўлида жойнамоз билан кўриш мумкин бўлган.

Қирғизистонда ёш болаларнинг масжидларда жума ва Таровеҳ намозларини ўқишларига қандайдир чекловлар йўқ.

Аҳолиси олти миллиондан сал кўпроқ Қирғизистоннинг қарийб 83 фоизи мусулмон ҳисобланади.

Ўш мусулмонлари

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Ўш мусулмонлари

Сурат манбаси, Shohruhsoipov

Қуролли тўқнашув ҳар икки томондан камида 50 кишининг умрига зомин бўлган, яна юзлаби яраланган.

Ўнлаб турар-жой ва бошқа яна кўплаб объектларга зиён етган, минглаб одам ўз турар-жойларини ташлаб чиқишга ҳам мажбур бўлишганди.

Томонлар, шунда ҳам, етказилган моддий зиён кўламини ҳануз ўрганаётганликларини айтишади.

Ўзаро низода томонлар бир-бирларини айблашган, можаро ортидан, бир-бирларига қарши жиноий ишлар ҳам очишган.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон

Сурат манбаси, official

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон эса, ўзининг Рамазон Ҳайити табригида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласига эътибор қаратган.

Худди шу жиҳатдан бу йил "энг қийинларидан бири бўлиши мумкинлиги" билан огоҳлантирган.

Туркманистон Президент Гурбангули Бердимуҳамедов эса, Рамазон Ҳайити байрами "мустақил ва бетараф туркман давлатидан ғурур ҳиссини янада кучайтириши"га умид қилиб қолган.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари

Сурат манбаси, official

Ўзбекистон президентининг Туркманистонга сўнгги ташрифи ҳам шу йилнинг Рамазон ойида амалга ошган.

Имконли бўлган расмий хабар ва унга илова қилинган суратлардан икки қўшни давлат президентларининг биргаликда ифтор қилишгани ҳам маълум бўлган.

Икковлоннинг дўппида масжидда ва ифторлик пайтида олинган суратлари кечки соатларда эълон қилинганига қарамай, Ўзбекистондаги деярли барча интернет нашрларини эътиборидан четда қолмаган, бирдек чоп этилганди.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаев эса, ўз табригида Рамазон Ҳайитини одамларни бирлаштирувчи, жамиятдаги "бирдамликни" кучайтирувчи байрам, деб атаган.

Қўшни Афғонистонда ҳам бу йилги Рамазон Ҳайити муваққат сулҳ манзарасида жамоат бўлиб ўқилган.

Ўзбекистон Рамазон Ҳайити муносабати билан Афғонистонда эълон қилинган уч кунлик муваққат сулҳни расман олқишлаб чиққан.

Аммо ҳали Ҳайитнинг илк кунидаёқ зўравонликлар ва талафотларга оид хабарлар олинган. Ҳозирча бу ҳужумларга масъулиятни бирор бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Афғонистонда Ҳайит намози

Сурат манбаси, courtesy

Афғонистондаги Ҳайит намози

Сурат манбаси, courtesy

Афғонистонда Ҳайит намози

Сурат манбаси, courtesy

Афғонистон Толибон ҳаракати ўзининг бу нияти ҳақида шу дам олиш кунларида маълум қилган.

Расмий Кобул ҳам толибларнинг муваққат сулҳ ташаббусини қўллаб-қувватлаганди.

Муваққат сулҳ АҚШ Афғонистондан сўнгги қўшинларини ҳам олиб чиқиб кетиш ҳаракатида бўлган бир пайтга тўғри келган.

Бу жорий йилнинг Афғонистон учун "ҳал қилувчи"си бўлишига оид хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.

Миллионлаб сондаги Марказий осиёликлар меҳнат муҳожирлигида банд Россияда эса, коронавирус пандемияси боис, бу йил ҳам Ҳайит намозининг жамоат бўлиб ўқилишига расман изн берилмаган.

Ҳайит

Сурат манбаси, EPA/arxiv

Расмий маълумотларга кўра, Россияда 20 миллиондан зиёд мусулмон истиқомат қилади.

Ислом Россиядаги иккинчи энг йирик дин саналади.

Аммо Рамазон Ҳайити муносабати билан Москвадаги бир гуруҳ фаоллар Россиядаги энг йирик Мигрантларни вақтинчалик сақлаб туриш марказига хайрия олиб боришган.

Ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммадга кўра, Москва вилояти Сахарова қишлоғида жойлашган махсус марказда айни дамда 80 нафар ўзбекистонликлар сақланмоқда.

Хайрия маҳсулотлари ҳомийлар ва кўнгиллилар томонидан ташкиллаштирилган.

Россиядаги Мигрантларни тутиб туриш маркази

Сурат манбаси, Screenshot

Россиядаги Мигрантларни тутиб туриш маркази

Сурат манбаси, Screenshot

Хайрия маҳсулотлари

Сурат манбаси, Screenshot

"Мигрантлар қамоқхонаси", деб аталувчи бу каби марказларда миграция қонунларини бузган мигрантлар ўз мамлакатларига юборилишини кутишади.

Улардаги шарт-шароит, йилларки, маҳаллий фаолларнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek