Ўзбекистон: Газ билан ток муаммоси яқин йилларда ҳал бўлмайдими? Видео O'zbekiston qish gaz elektr

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистондаги газ ва электр таъминоти учун масъулларнинг қиш мавсумига тайёр эмаслиги кўпчиликни ғазаблантирди: илк қор ёғиб, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарди, инсонлар оламдан ўтди, паррандалар нобуд бўлиб, экинларни совуқ урди.

Президент Мирзиёев махсус мажлис ўтказди, Сенат Раиси Танзила Норбоева газ ва электр муаммоси Сенатнинг ялпи мажлисида кўтарилиб, мутасаддилардан ҳисобот талаб қилинишини айтди.

Шундай бир шароитда масъуллардан изоҳ талаб этиларкан, улар айтаётган гаплардан, Ўзбекистонда яқин йилларда қишки иситиш мавсумида газ ва ток муаммоси ҳал бўлмайди, деган хулосага келиш мумкин.

29 ноябрда Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Alter Ego YouTube канали билан суҳбати эълон қилинди.

Энергетика вазири соҳага Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин сармоя ётқизилмаганини тан олган, электр станциялари эскириб кетганини айтган.

Президент Мирзиёев қудратга келганидан кейин модернизация ишлари бошланган, аммо "бир станцияни қуриш"га уч йил кетишини айтган Энергетика вазири Султонов.

Вазирлик Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида товуқлар нобуд бўлиши ҳодисаси юзасидан баёнот берди.

Вазирликка кўра, паррандачилик фермасидаги товуқлар нобуд бўлиши электр узилишига боғлиқ бўлмаган, товуқлар ўзлари чиқарган газдан нобуд бўлган, фермер қишки мавсумга яхши тайёргарлик кўрмаган.

Ўзбекистон "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев, биз электр токини узишдан эмас, сотишдан манфаатдормиз, деб айтди, истеъмолчилар фойдаланган электри ҳақини ўз вақтида тўламаётганини танқид қилган.

"Ўзнефтгазинспекция" масъули Абдужаббор Позилов, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари текширилиб, давлатга 62 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланганини айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek