Хитой энди бутун Қошғарни текширмоқчи - Шинжон ва мусулмон уйғурлар, Xitoy, musulmonlar, uyg'urlar, dunyo, yangiliklar

A medical worker takes a swab sample from a woman

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бунга ўхшаш оммавий тестлар илк бор ўтказилаётгани йўқ

Хитой энди бутун Қошғарни текширмоқчи - яқинда бир нечта коронавирус ҳоллари аниқланиши ортидан расмий Пекин Шинжон-Уйғур бўлгаси пойтахти Урумчида "уруш ҳолати" жорий этганди.

Шинжон вилоятида коронавирус тарқалиши кўпайгани учун Хитой яна бир марта бутун шаҳар аҳолисини оммавий тестдан ўтказмоқда.

Қошғарда 4.7 миллион атрофидаги аҳоли текширилмоқда. Ҳозирча 138 нафар одамда касалликнинг асимптоматик шакли аниқланган.

Хитой инфекция тарқалиш суръатини муваффақиятли пасайдира олган, аммо жойларда майда тўлқинлари кузатилиб турибди.

Шинжон Хитойнинг асосан мусулмон уйғур озчилик аҳолиси яшайдиган ҳудуд саналади. Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Пекин ҳукуматини уларни таъқиб қилишда айблаб келади.

Xitoy

Сурат манбаси, EPA

Қошғарда мактаблар ёпилган. Аҳолига, агар уларнинг тест натижаси салбий чиқмаса, шаҳардан чиқишига рухсат берилмаяпти.

Қошғардаги илк ҳолат шаҳар чеккасидаги Шуфу округида жойлашган тўқув фабрикасида ишловчи бир аёлда асимптоматик шаклда аниқланган.

Аёлдаги касаллик Хитой давлат медиаси "режадаги тестдан ўтказиш", деб атаган жараёндан сўнг аниқланган ва бу Хитойдаги 10 кун ичида қайд этилган биринчи маҳаллий ҳолат бўлган.

Шанба куни бошланган кенг миқёсли тестдан ўтказиш вақтида яна 137 асимптоматик касаллик аниқланган.

Асимптоматик ҳолатлар Хитойнинг расман тасдиқланган 85810 та инфекция рўйхатига киритилмаган. Мамлакатда ўлим кўрсатгичи 4634 та.

Якшанба кунигача Қошғарда 2.8 миллиондан ортиқ тест олинган, расмийлар қолган тестлар икки кун ичида олиб бўлинишини айтган.

Қошғар Хитойнинг ғарбий Шинжон вилоятида жойлашган бўлиб, этник уйғурлар ва бошқа туркий мусулмонларнинг уйи саналади.

Urumchi

Сурат манбаси, Reuters

Вилоятда қамоқ лагерлари тармоғи жойлашган бўлиб, Хитой уларни экстремизмга қарши курашиш учун зарур бўлган "қайта тарбиялаш" марказлари деб атайди. Шунга қарамай, ҳуқуқ ташкилотлари уларнинг мусулмон озчиликнинг ўзлиги, тили ва маданиятини босимда ушлаш кампаниясининг бир қисми сифатида кўради.

АҚШ яқинда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётгани учун Шинжондан қилинадиган экспортларга тақиқ қўйди.

Хитойда ҳаёт одатдаги изига тушар экан, ҳудудларда касаллик пайдо бўлиши давом этмоқда ва расмийлар бунга тезкор оммавий тестдан ўтказиш билан чора кўрмоқда.

Октябрь бошларида Циндао шаҳрида ҳам тўққиз миллионлик аҳоли оммавий тестдан ўтказилган эди.

Май ойида Хитой коронавирус инфекциясининг илк учоғи бўлган Уxаннинг ўн бир миллионлик аҳолисини тест қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek