Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиш санаси маълум бўлди, Ўзбекистон “Толибон”га ишонишини айтмоқда - O'zbekiston

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Дохада Толибон раҳбарияти билан учрашди

Сурат манбаси, O'zbekiston Tashqi ishlar vazirligi

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Дохада Толибон раҳбарияти билан учрашди
Ўқилиш вақти: 3 дақ

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаб берувчи тарихий битимни имзолади. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган ва ўн минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган, миллиардлаб долларга тушган урушга барҳам берилиши мумкин. Ўзбекистон ҳукумати Толибонга ишонса бўлишини айтмоқда.

Америка битим ёрдамида қарийб 20 йил давом этган уруш тугатиб, Афғонистондаги 13 минг аскарини ватанига қайтармоқчи.

Келишувда шундай дейилган:

  • Толиблар келишувга амал қилса, АҚШ 14 ой давомида қўшинларини олиб чиқиб кетади
  • Битим имзоланганидан сўнг толиблар ва Афғонистон ҳукумати билан музокаралар бошланади
  • Толибон ўз аъзоларига, шу жумладан "Ал Қоида"га ҳам Афғонистон ерларини АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини бузишда фойдаланишга изн бермайди.
  • АҚШ ва Афғонистон ҳукумати 5 минг асрни озод қилади, Толибон 10 мартга қадар минг нафарга қадар асрларни озодликка чиқаради.

"Америка ва Толибон ўртасида тузилган битим ва қўшма баёнот эълон қилинганидан сўнг АҚШ, унинг иттифоқчилари ва коалиция Афғонистонда қолган қуролли кучларни 14 ой давомида олиб чиқиб кетади", дейилади битимда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

АҚШ қўшинлари бундан қарийб 19 йил олдин, 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан сўнг Афғонистонга бостириб кирганди. Бу Америка тарихида энг узун уруш сифатида кирди. Уруш натижасида 2400 дан зиёд Америка аскари ҳалок бўлди.

Спецпредставитель США по вопросам афганского примирения Залмай Халилзад и представители радикального движения

Сурат манбаси, AFP

Кўплаб кузатувчилар битимни Президент Дональд Трамп маъмурияти учун таваккалчилик эканлигини айтади. Чунки ушбу битим амалда Толибонни халқаро ҳамжамият олдида легитим ҳаракатга айлантиради.

Бироқ миллионлаб афғонистонликлар учун келишув - 40 йиллик урушдан сўнг тинч ҳаёт учун имконият дея кўрилмоқда.

Афғонистондаги урушни тўхтатиш Трампнинг сайловолди дастуридаги муҳим нуқталардан бири эди.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер нимадир нотўғри кетса АҚШ битимни бекор қилишга тайёрлигини айтди.

Томонлар битим Афғонистондаги зўравонлик даражасини тушириб, мамлакатдаги сиёсий инқирозни барқарорлаштиришидан умид қилмоқда.

Бироқ экспертлар Афғонистондаги музокаралар ҳозиргидан оғирроқ бўлишини тахмин қилмоқда.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани битимдан сўнг оташкесим Афғонистонда доим давом этишишига умид билдирди.

Афғонистонда айни дамда 13 минг АҚШ ва 8 минг НАТО ҳарбийлари бор

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Афғонистонда айни дамда 13 минг АҚШ ва 8 минг НАТО ҳарбийлари бор

Дохадаги битим имзолаш жараёнида Толибон ҳаракатидан 31 вакил, АҚШ Давлат котиби Марк Помпеа, мудофаа вазири Марк Эспер, НАТО бош котиби Йенс Столберг, шунингдек, 30 мамлакатнинг Ташки ишлар вазирлари иштирок этди.

Дохадан Би-би-си Форс хизматига гапирган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Толибон" ҳаракатига ишонса бўлишини айтди.

"Толибларга кундан кунга ишонч пайдо бўляпти. Биз кеча бу ерда толиблар офисининг бошлиқлари билан учрашдик. Бундан олдин Тошкентда бир неча марта қабул қилдик. Булар бизга ваъда беришдики, олдиларида турган асосий мақсад шартномани амалга ошириш. Агар шартнома амалга оширилса жуда катта қадам бўлади. Толибларга нисбатан қандайдир ишонч пайдо бўлади. Бундан ташқари толиблар бизга ваъда беришдики, Ўзбекистон ёки бошқа Марказий Осиё давлатларигf нисбатан ҳеч қачон булар хавф туғилишига йўл қўймаймиз, деб", дейди Абдулазиз Комилов.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон ҳукумати тепасига ким келиши ёки ҳокимиятни бўлиб бошқаришга Ўзбекистон аралашмаслигини, бу нарсаларни Афғонистоннинг ички иши деб билишларини айтди.

"Зўравонликни камайтириш режими"

американские и афганские военные

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Америка тарихидаги энг узун уруш тугайдими?

22 февралдан бошлаб Афғонистонда бир ҳафта давомида "зўравонлик даражасини камайтириш режими" амал қилди.

Бу ҳафта Толибон ўз кучларини нақадар назорат қилиши мумкинлигини ва битим имзоланганидан сўнг мажбуриятларни қанчалик бажара олишини ўзига хос текшириш бўлиши керак эди.

Олдинроқ расмий Вашингтон етти кунлик оташкесим самарали бўлса, АҚШ яқин келажакда Афғонистондаги ҳарбий контингентини 8,6 минг кишигача камайтиришга ваъда берганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek