Ўзбекистон - букмекерлик ё қимор оқибати қандай бўлади?

Деҳқонобод

Сурат манбаси, Facebook screenshot

Сурат тагсўзи, Ўзбекларда пул тикиб, ҳайвон уриштириш одатлари азалдан бор.
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистон 2021 йилдан бошлаб букмекерлик фаолиятига рухсат беришини айтаркан, ижтимоий тармоқларда қизғин баҳслар бошланиб кетди.

Аксар одамлар аксар мусулмонлар яшовчи мамлакатда Ислом ҳаром қилган ўйинларга рухсат бермаслик, керак деб айтишади.

Қатор зиёлиларга кўра эса, аксар аҳолиси камбағал ва ёшлар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилувчи Ўзбекистон учун гаровга пул тикиш аянчли оқибатларга етаклайди.

Ўзбекистон ҳукумати спортни, хусусан, футболни ривожлантириш, тўғрироғи, "тамомила янги босқичга олиб чиқиш" учун айни амалга қўл ураётганини айтмоқда.

Букмекерлик - бу гаров ўйнаб пул тикиш ёки халқ тилида айтганда - қимор.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Мамлакатда шу пайтгача тотализаторлар ва букмекерлик ҳам таваккалга асослангани учун тақиқланганди.

Тўғри, Ўзбекистон ҳудудларида азалдан гаровга пул тикиб турли ҳайвонларни уриштириш анъанаси мавжуд.

Аммо букмекерлик ёки қимор фаолиятига рухсат берилган мамлакатлар бугун уни чеклаш ва ҳатто йўқотиш ташвишига тушиб қолишган.

Сабаби - гаровга пул тикиш фаолияти давлатга ва қиморхона эгаларига миллиардлаб доллар пул келтирса-да, одамлар умрини хароб қилмоқда.

Хусусан, ёшлар ва камбағал тоифа қиморга тез муккасидан кетиши исботланган.

Би-Би-Си Ўзбек Хизмати видеоси Британиядаги аҳволга назар ташлайди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek