Ўзбекистон: Тўққиздан ярим тунгача - Мирзиёев қандай ишлаши маълум бўлди

Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Президент Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби унинг кун тартиби ҳақида гапириб берди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг журналист Кирилл Алтман билан суҳбатда айтишича, Мирзиёев ҳаддан ташқари кўп ишлайди ва ўзини аямайди.

"Эрталаб барвақт, соат тўққиз, тўққиз ярим, ўнларда иш куни бошланади ва... қачон тугаши номаълум. Биз ҳар доим айтардик, ўзингизни эҳтиёт қилинг, ҳаддан ташқари кўп ишлаяпсиз,ўзингизни эҳтиёт қилмаяпсиз. Масалан, эрталаб, биз тайёрлаган дайжест билан бошланарди, ҳар-хил маълумотномалар билан танишиш, кейин қабуллар. Кейин график бўйича, агар тадбир бўлса, тадбирга, учрашув бўлса, учрашув... шу алфозда жуда тиғиз иш кунидан кейин уйга қайтиш.. Дам олиш кунисиз ишлардик. Нима учун дам олиш кунисиз? Ҳойнаҳой, йиғилиб қолган муаммолар тинчлик бермасди..." деган Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг шижоати мамлакатни, одамлар турмушини яхши томонга ўзгартириш истаги билан боғлиқ.

"Йиғилиб қолган муаммолар, уларни тезроқ ечиш ва мамлакатимизни янги даражага кўтариш истаги тинчлик бермайди ва ўйлашимча, худди шу нарса катта энергия ҳам беради. Биз президентга етолмасдик. Мен чарчаб қолардим. Мен ёшман, у бўлса, барибир катта ёшдаги одам. Аммо унда шунчалик энергия кўпки, менга ўхшаганларнинг ўнтасини ярим йўлда қолдириб кетади", - деб айтган Комил Алламжонов.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг айниқса, вилоятларга сафарлари қатъий ва тиғиз график асосида ўтади.

"Эрталаб соат саккиз яримда аэропортда бўлишимиз керак. Бунинг учун эса камида олти, олти яримда уйқудан туришимиз керак. Биз саккизда борамиз, президент саккиз яримда келади. Самолётга ўтирамиз, учамиз. Етиб бориб, кортежга ўтиришимиз билан программа бошланади. Йўлма-йўл. Программа шунчалик тиғизки, уни тиғиз қилмаслик ҳам мумкин, аммо у шуни талаб қилади, ҳар бир дақиқада нимагадир улгуриш керак. Сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз - сув ичишга ҳам вақт йўқ, чой ҳам ичмаймиз, овқат ейиш йўқ, дам олиш йўқ. Самолёт зинасидан тушгандан бошлаб, объектлар бўйлаб юришни бошлаймиз, то ўн иккигача.. Тасаввур қила оласизми? Ҳаммамиз ҳолдан тойган, бир аҳволда, у эса ҳар доим тетик. Ўйлашимчча, у одамлар билан мулоқотдан, уларнинг муҳаббатидан олади бу ишчанлик ва энергияни. Бу объектларни айланиб бўлганимиздан кейин мажлис бошланади. Уч-тўрт соат, муҳим, глобал муаммолар муҳокама қилинади. Мажлисдан чиқамиз, ҳаммамиз ҳолдан тойган. Президент хонасига киради, жуда ҳам тез тушлик қилади. Бор йўғи ўн-ўн беш дақиқа. Кейин телевизор кўради, янгиликлар томоша қилади ва биз тайёрлаган дайжест билан танишади. Мана шунақа ақл бовар қилмайдиган режим".

Prezident Matbuot Xizmati

Сурат манбаси, Prezident Matbuot Xizmati

Сурат тагсўзи, Алламжоновга кўра, Мирзиёев ҳаддан ташқари кўп ишлайди ва ўзини аямайди

Комил Алламжоновнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев мамлакатда бўлаётган ҳамма нарсадан яхши хабардор ва унга олиб кириладиган маълумотлар фильтрланмайди.

Унга кўра, президентнинг ўзи ҳам бевосита интернетдан маълумотларни олиши мумкин.

Алламжоновнинг айтишича, Ўзбекистонда интернетни блоклаган шахслар ҳозирда қамоқда ўтирибди, Президентнинг эса ҳатто мобил телефони ҳам бор.

Айни пайтда Президент Матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанини хабар қилган.

Бу Ўзбекистонда давлат раҳбарининг расман эълон қилинган биринчи таътилидир.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев ўн уч йиллик бош вазирлик пайтида ўзининг раҳбари Ислом Каримов каби таътилсиз ишлаган.

Каримов даврида давлат раҳбарининг кун тартиби давлат сири ҳисобланган.

Комил Алламжонов 2018 йил октябрида Президентнинг матбуот котиби лавозимидан "соғлиги туфайли" кетганини айтган.

34 ёшли Алламжонов ўтган йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek