You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Мирзиёев эркинликлари доираси тораймоқдами?
Ўзбекистонда ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келишидан 2 йил ўтиб сўз ва дин эркинлиги борасидаги умидлар хавотирга айланмоқда. Бунга асосан диний мавзуда ёзувчи блогерларнинг ҳибсга олиниши ва ўтган жума ҳукуматнинг соқол ва рўмол борасидаги чекловларини танқид қилган имомнинг ишдан четлатилиши сабаб бўлган.
Вазирлар маҳкамасининг интернет сайтларини суд қарорисиз блоклашга доир янги қабул қилган низоми ва охирги бир ҳафта Ўзбекистонда Facebookка киришдаги муаммолар Шавкат Мирзиёев берган эркинликлар доираси торайиб бормоқдами деган саволларни ўртага чиқарган.
12 сентябр куни Би-би-сининг YouTube даги каналида эфирга кетган жонли дастуримиз ана шу мавзуга бағишланди.
Унда АҚШдан Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари Гулноза Саид ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов иштирок этди.
Дастурни Паҳлавон Содиқ олиб борди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek