Ўзбекистонда нима янгиликлар?

Ўзбекистоннинг 17 январдаги асосий видеоянгиликлари:

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида, Facebook ва Одноклассникидаги саҳифларимизда томоша қилинг.

Ўзбекистонда газ ва электр ўлчагичлар давлат ҳисобидан ўрнатилади. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, бундан кейин ўлчагичларни сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, текшириш ва муҳрлаш ҳудудий газ ва электр таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.

Президент Мирзиёевнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган фармонига биноан, 1 февралдан улгуржи савдо корхоналарига лицензия олишда устав фондига йирик миқдорда маблағ қўйиш талаби бекор қилинди. Шу пайтгача улгуржи савдо корхонасидан энг кам иш ҳақининг 3550 баравари миқдорида устав жамғармаси талаб қилинган.

Тасдиқланган жиноят ҳақида хабар берган одамлар пул мукофотлари билан мукофотланадилар. Norma.uz хабар қилишича, жиноят олдини олишда ёрдамлашганларга энг кам маошнинг 10, 15, 20 баробарига тенг мукофот берилиши мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek