Трамп оғзига эрк берганини рад этди

Америка президенти яна оғзига эрк берди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Америка президенти яна оғзига эрк берди.

Америка президенти яна оғзига эрк берганини рад этди.

Аввалроқ, унинг "нимага бу ҳожатхона мамлакатлардан келган одамларни киритаяпмиз", деб ёзғиргани хабар қилинганди.

У бу сўзларни АҚШ сенаторлари билан учрашувда айтгани хабар қилинганди, энди эса Трамп буни рад этмоқда.

БМТ воизи АҚШ раҳбарининг бу ғазабнок чиқишини "уятсизлик", "ирқчилик" ва "даҳшатга солувчи" деб таърифлади.

Муҳокама мавзуси эса муҳожирлар бўйича келишувга алоқадор бўлган.

У "ҳожатхона" деб атаган давлатлар ишонилишича, Ҳаити, Салвадор ва Африка мамлакатлари бўлган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, У "ҳожатхона" деб атаган давлатлар ишонилишича, Ҳаити, Салвадор ва Африка мамлакатлари бўлган.

У "ҳожатхона" деб атаган давлатлар ишонилишича, Ҳаити, Салвадор ва Африка мамлакатлари бўлган.

Ўтган ҳафталар давомида Трамп маъмурияти АҚШда яшаётган муҳожирларнинг ўз оила аъзоларини таклиф қилишини чеклаш ҳамда ҳозирга қадар уларнинг кафолатланган мақомларини бекор қилишга ҳаракат қилаётган эди.

Трампнинг муҳожирларга нисбатан сўнгги ёзғириши пайшанба куни сенаторлар билан учрашув чоғида янграган.

"Вашингтондаги айрим сиёсатчилар хориж давлатларининг манфаатлари учун курашмоқчи бўлишди, аммо Трамп доим Америка фуқароларининг манфаати учун курашади", дейилади Оқ Уй баёнотида.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича воизи Руперт Колвилга кўра, агар Трампнинг айтганлари тасдиқланса, унда "...бу даҳшатли, уятсизларча айтилган...узр, аммо ирқчи бир чиқишдир".

Таҳририятдан: АҚШ президентининг айтганлари инглиз тилида - ""Why are we having all these people from shithole countries come here?"

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002