You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Мирзиёев Бишкекда: "Ўзаро чегарага оид тарихий битим"
БИШКЕКДАН ФОТОРЕПОРТАЖ - Сиз ҳам томоша қилинг:
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга Қирғизистонга икки кунлик давлат ташрифини бошлади.
Уларни "Манас" аэропортида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг шахсан ўзи турмуш ўртоғи билан бирга қарши олишган.
Президент Атамбаев бу ташрифни икки мамлакат аҳолиси 25 йил кутганлигини айтган.
Хабарларга кўра, томонлар аллақачон ўзаро чегаранинг қарийб 85 фоизи аниқлаб олинганига оид битимни имзолаб бўлишган.
Қирғизистон раҳбари буни "тарихий ҳодиса", деб атаган.
Ўзаро чегара делимитацияси ва демаркацияси, йилларки, бу икки давлат ўртасида ўзининг якуний ечимини топмай келаётган энг долзарб муаммолардан бири бўлган.
Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшничиликка қаратилган минтақавий ташқи сиёсати манзарасида Қирғизистон раҳбари ўз лавозимини расман топширажак шу йил куз ойларига қадар бу муаммони буткул ҳал этишга ваъда берганди.
Бу - Ўзбекистон янги президентининг Қирғизистонга илк расмий сафари бўлган.
Аммо, таъкидлаш жоиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги президенти сифатида ўзининг илк давлат ташрифларини икки минтақа давлати: Туркманистон ва Қозоғистонга амалга оширган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02