Ислом Каримов ҳаётининг сўнгги кунлари, оила инқирози унинг набираси нигоҳида ...

Ўзбекистон мустақиллиги даври илк президенти Ислом Каримов учун ўлимидан олдинги уч-тўрт йил жуда оғир кечган бўлиши мумкин.

Балки Андижон қирғини даражасида эмасдир.

Балки 1991 йилда Наманганда Тоҳир Йўлдошлар даврасида қолгани каби таҳликали ҳам бўлмагандир...

Аммо унинг набираси, ҳозир Британияда истиқомат қилаётган Ислом Каримов билан Би-би-сининг қатор суҳбатларида марҳум президентнинг сўнгги йиллари осон кечмаганини сезиш мумкин.

Ислом Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримова билан боғлиқ нафақат маҳаллий, балки халқаро коррупция машмашалари ҳали ҳам давом этмоқда.

Каримовлар оиласи Ўзбекистондаги сиёсий саҳнадан анча четлатилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02