1992 йил: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Би-би-си билан интервьюси

1991 йил собиқ СССР республикалари мустақилликка эришганидан кейин янги давлатлар ўз ривожланишида қандай йўналишни танлайдилар, деган савол пайдо бўлди.
Ана шу саволга жавоб ўлароқ, Би-би-си Марказий Осиёнинг янги мустақил давлатлари ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олишга қарор қилди.
1992 йили Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳи минтақа республикаларига сафар қилиб "Оллоҳга ошиқ Фарғона" ҳужжатли фильмини тайёрлаганди.
Фильмга кирмаган материалларни сиз билан баҳам кўрмоқдамиз.
1980-йилларнинг иккинчи ярми 1990-йилларнинг бошида бутун минтақада Исломга қизиқиш кучайган, собиқ муфтий Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан Ўзбекистонда Исломга муносабат ҳақида суҳбатлашишга муваффақ бўлинган эди.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний идораси раҳбари этиб сайланганидан кўп ўтмай марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Би-би-сининг тасвирга олиш гуруҳига интервью берганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.











