Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 10 Октябр, 2008 - Published 12:23 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Мустақил журналист 10 йилга озодликдан маҳрум этилди
Солижон Абдураҳмонов(Ferghana.ru Ахборот агентлиги сурати)
Солижон Абдураҳмонов гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда
Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзбекистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан чиқарилган ўн йиллик қамоқ ҳукмидан ларзага тушганини билдирган.

Нукусда якунланган маҳкамада мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Солижон Абдураҳмоновни 10 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Маҳкама журналистни гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишда айбдор деб топган.

Солижон Абдураҳмоновни умумий жазо колониясида сақлаш ҳақида ҳукм чиқарилган.

Мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари фаолининг ҳимоячиси ва укаси Баҳром Абдураҳмонов Тахтакўпир туман судининг сайёр маҳкамаси ҳукмини адолатсиз, деб атаган, буни журналистни жазолаш мақсадида "юқоридан қилинган буйруқ", деган.

Солижон Абдураҳмоновнинг ўзи, унинг ҳимоячиси ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ишнинг сиёсий эканига ишонадилар.

Маҳкамада Солижон Абдураҳмонов устидан жиноий иш тўла сохталаштирилгани айтилган.

Солижон Абдураҳмонов ўзига қўйилган айбни бўйнига олмаган, Қорақалпоғистон милициясининг ўзига нисбатан қўйган айблови исботини топмаганини айтган.

Маҳкамада кўрсатма берган терговчи журналистнинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқлигини тан олганди.

Халқаро ташкилотлар АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи раҳбариятига мурожаат қилиб, Солижон Абдураҳмонов маҳкамасини диққат билан кузатишга, унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилишга чақирган.

Солижон Абдураҳмонов автомобили 7 июн куни Нукус кўчаларидан бирида автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилган ва автомобил ёқилғи баки ёнидан гиёҳванд модда топилган.

Солижон Абдураҳмоновнинг ўзи ва ҳам ҳимоячиси гиёҳванд модда милиция ходимлари томонидан ташлаб қўйилганига ишонишларини айтишган.

Солижон Абдураҳмонов "Озодлик" ва "Америка овози" радиоларининг Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида фаолият юритган.

Британиянинг Уруш ва Тинчлик муаммоларини ёритиш институти, Uznews.net мустақил ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилган.

Солижон Абдураҳмонов Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, айблов журналистнинг овозини ўчириш учун тўқиб чиқарилган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Ўзбек газеталари'Матбуот семинари
хулосалари ёки иштирокчилар икки тилда гапиришарди'
Ўзбекистон газеталариЎзбекистон ва Оврўпо
Ёки Тошкент матбуот семинаридан четда қолган матбуотчилар
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy