|
Журналист устидан маҳкама бошланди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Журналист ва инсон ҳақлари фаолини кўп миқдордаги гиёҳванд моддани сотишга ҳаракат қилишда айблашаяпти. Бироқ Солижон Абдураҳмоновнинг ўзи, унинг ҳимоячиси ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ишнинг сиёсий эканига ишонадилар. Айни маҳкама бошланган куни халқаро Human Rights Watch ташкилоти мустақил журналистга нисбатан сиёсий сабаблар билан жиноий таъқибни тўхтатиш талаби битилган баёнот эълон қилган. "Абдураҳмоновнинг иши ўзбек ҳукуматининг мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳаракати фаолларига нисбатан сиёсий сабабларга асосланган таъқиблари узун занжиридаги охирги халқа ҳисобланади", дейилади ташкилот баёнотида. Human Rights Watch АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи раҳбариятига мурожаат қилиб, Солижон Абдураҳмонов маҳкамасини диққат билан кузатишга, унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилишга чақиради. "Ушбу ишнинг сиёсийлиги шунда кўринаяптики, унинг журналистик фаолияти тўлиқ текширувдан ўтказилди. Ички ишлар ходимлари томонидан компьютерлари олинди, уйида сақланаётган аудио-видео кассеталарни олишди. Журналистик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларнинг ҳаммаси ўрганиб чиқилди", деб айтди Баҳром Абдураҳмонов. Журналист ҳимоячиси Баҳром Абдураҳмоновнинг айтишича, маҳкама очиқ дея эълон қилинган, бироқ Нукус шаҳрида кичик суд зали ажратилгани боис барча истовчиларнинг ҳам жараённи кузатишга имконлари бўлмайди. Маҳкамада Солижон Абдураҳмонов ўзига қўйилган айбни бўйнига олмаган, Қорақалпоғистон милициясининг ўзига нисбатан қўйган айблови исботини топмаганини айтган. Маҳкамада гувоҳ сифатида иштирок этган Давлат Автомобил назорати ходимлари кўрсатма берганлар. Ҳимоячи Баҳром Абдураҳмоновнинг айтишича, милиция ходимларининг маҳкамадаги кўрсатмалари дастлабки терговда берилган кўрсатмадан фарқ қилган. Солижон Абдураҳмонов автомобили 7 июн куни Нукус кўчаларидан бирида автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилган ва автомобил ёқилғи баки ёнидан гиёҳванд модда топилган. Ҳам журналистнинг ўзи, ҳам ҳимоячиси гиёҳванд модда милиция ходимлари томонидан ташлаб қўйилганига ишонишларини айтишган. 58 ёшли Солижон Абдураҳмонов "Озодлик" ва "Америка овози" радиоларининг Қорақалпоғистон бўйича мухбири сифатида фаолият юритган. Британиянинг Уруш ва Тинчлик муаммоларини ёритиш институти, Uznews.net мустақил ахборот хизмати билан ҳамкорлик қилган. Солижон Абдураҳмонов Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг аъзоси. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Юсуф Жума билан кўришишга изн берилмаган01 Август, 2008 | Bosh Sahifa Нукусда журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли ҳибсга олинди12 Июн, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||