|
Би-би-си меҳмони - "Ҳожиматов йиғмаси" муаллифи гиёҳлар хислати ҳақида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу -жигар хасталикларини, гепатитни даволашда Таниқли олим 1937 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1959 йил Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Давлат Университетини "ботаника, кимё, биология ва ўсимлик хомашёси заҳиралари" мутахассислиги бўйича якунлаган. Қаҳҳор Ҳожиматов - энг йирик йўналишлардан ҳисобланган Ўзбекистон флорасидаги доривор, эфирмойли, зировор, бўёқли, ошловчи ва бошқа гуруҳларга мансуб бўлган ўсимликларни ҳар тарафлама ўрганиб, саноат миқёсида ишлаб чиқаришга жорий этган. У кўп йиллик илмий изланишлари натижасида (1967-2007 йиллар) Ўзбекистон флорасида кенг тарқалган ўсимликларнинг 650 тури эфирмойли, шифобахш гиёҳларнинг 1154 турини аниқлаган. Қаҳҳор Ҳожиматов мазкур заҳиралардан унумли фойдаланиш, заҳираларни қайта тиклаш, табиий генофондларни сақлаш йўллари бўйича қўлланмалар яратган. Олим айрим қимматбаҳо хомашё турларини экинга айлантиришнинг агротехник қўлланмаларини ҳам яратган. Илм-фан йўлидаги хизматлари учун Қаҳҳор Ҳожиматов Беруний номидаги Давлат мукофоти, Шуҳрат медали ва Меҳнат Шуҳрати орденлари билан тақдирланган. Қаҳҳор Ҳожиматов Ўзбекистонда ботаника фанини ривожлантиришга, айниқса ўсимликлар интродукцияси ва қимматбаҳо хом ашё манбаи бўлган ўсимликларни экинга айлантириш усулларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этган. 20 дан ортиқ эфирмойли, зиравор, бўёқли ва доривор ўсимлик турларини териш, қуритиш, дастлабки хом ашёни қайта ишлаш ва тўғри фойдаланиш учун қўлланмаларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги қарамоғидаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг "Шифобахш" ишлаб чиқариш бўлимига, Ўзбекистон Республикаси "Пищевик" ва «Плодоовощвинпром» ИИБ концернига фойдаланишга берилган. Қаҳҳор Ҳожиматов жуда кўп илмий мақола ва қўлланмалар муаллифи. У олиб борган тадқиқотлар асосида ҳужжатли филмлар ишланган. Би-би-си: Биринчи саволни Хитойдан Анвар Бўронов йўллабди: "Ўсимлик моддалари институти билан ҳамкорлигингиз нега тўхтаб қолди, судда ким ютиб чиқди?". Марҳамат. Қаҳҳор Ҳожиматов: Мен Ўсимлик моддалари институти билан ҳамкорликда иш бошлаган эдим. Яъни тайёр ишни уларда йўлга қўйишга ҳаракат қилдик ва "Сафро ҳайдовчи Ҳожиматов йиғмаси"ни ишлаб чиқара бошладик. Лекин мен институт раҳбариятининг салгина нотўғри хатти-ҳаракатини сезиб қолдим ва шундан сўнг ҳамкорликни тўхтатдим. Юқори ташкилотлар ушбу масалани кўриб чиқиб, ҳақиқат мен томонда эканига амин бўлдилар. 1997 йилдан буён ўзимиз мустақил ҳолда ишлаяпмиз. Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника илмий-ишлаб чиқариш маркази қошида "Салвари" деган фирмани ташкил қилдик. Бу фирмада "Сафро ҳайдовчи Ҳожиматов йиғмаси", қандли диабет касалини даволашда ишлатиладиган "Қаҳҳарин" ҳамда ошқозон-ичак касалликларини даволайдиган "Фита чой" каби дори-дармонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Ҳозирги кунда бу дори-дармонларга бўлган талаб кун сайин ўсиб бораяпти. Би-би-си: Саволнинг иккинчи қисми ҳам бор экан-"препаратларингизни ишлаб чиқаришга амалдорларнинг коррупцияси қанчалик таъсир кўрсатган?". Қаҳҳор Ҳожиматов: Бу нарсага келганимизда, менга ҳеч қандай коррупция таъсир кўрсатган эмас ва мен буни сезган эмасман. Мен Ўсимлик моддалари институтидаги нотўғри ҳаракатлардан кейин ўзимни жуда пухта олиб бордим ва ҳеч қандай коррупция бизнинг ишга аралашгани йўқ. Мен шу кунгача коррупция деган нарсага дуч келмадим. Би-би-си: Навбатдаги савол Америка Қўшма Штатларидан. Нью Йоркдан Алишер исмли тингловчимиз сўрабди: "Сиз Ўзбекистондаги "Ибн Сино жамғармаси" билан яқиндан ҳамкорлик қилар экансиз. Жамғарманинг Ибн Сино меросини тарғиб қилишдаги фаолияти қониқарли, деб ҳисоблайсизми?". Марҳамат. Қаҳҳор Ҳожиматов: "Ибн Сино-Авиценна" журнали Давлат матбуот қўмитасида 2003 йил, 31 декабрда рўйхатга олинган. Ушбу жамғарма ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ва шу асосда илмий тадқиқотларни олиб бораяпти. Жамғарма хали ёш, унинг олдида кундан-кунга янги-янги масалалар пайдо бўлиши табиий. Албатта, бу муаммоларни ҳал этишда бизнинг жамоа, яъни журналга ҳамоҳанг бўлган олимларимизнинг фикрлари зарур бўлади. Би-би-си: Номини қолдирмаган тингловчимиз "Аллоҳ у кишига сийдик пуфагидаги тошни ва буйракдаги тошни тушира олиш илмини берганмикан?" деб сўрабди. Қаҳҳор Ҳожиматов: Энди бир нарсани айтай-да. Табиатда бирон касаллик йўқки, унга тўғри ёндошилса, ўз вақтида ташхисини қўйилса, керакли дори-дармонлар қилинса, унинг давоси бўлмасин. Биз кўпинча ўсимликлар ҳақида "мана буниси доривор, буниси эса доривор эмас" деган гапни айтамиз. Бу нисбий тушунча. Табиатда бирон бир ўсимлик йўқки, унинг дориворлик хусусияти бўлмасин. Ўсимликнинг дориворлигини белгилайдиган нарса уларнинг таркибидаги биологик актив моддалар. Бу моддалар ҳар бир ўсимликда, у ёки бу сифатда, кўринишда ва миқдорда бўлади. Шунинг учун буйракдаги, сийдик йўлидаги ва бошқа аъзолардаги тошларни ҳам чиқариб ташлаш имкониятига эгамиз. "Сафро ҳайдовчи Ҳожиматов йиғмаси" ва бошқа йиғмаларимиз ана шу тошларни бемалол чиқариб ташлайди. Инсон бу тошлар қумга айланиб, чиқиб кетганда, унинг оғриғи ва бошқа патологик ўзгаришларни сезмайди. Би-би-си: Айни тингловчимиз "сариқнинг "С" турида қандай овқатланган маъқул?" деган савол билан ҳам мурожаат қилибди. Қаҳҳор Ҳожиматов: Қадим-қадимдан овқатланиш-диета масаласига катта эътибор берилган ва бундан кейин ҳам эътибор берилиши керак. Энди, умуман, сариқ касали ва унинг "С" турида овқатланиш масаласига келсак, энг биринчи диетани сақлашда, менинг шахсий фикрим ва эришилган ютуқларим асосида шуни хулоса қилиб, айтишим мумкинки, диета қилиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. У ҳам бўлса, инсоннинг иштаҳаси. Агар кўнгил истаб, шу овқатдан егиси келса, албатта, ейиши керак. Лекин ейишнинг ҳам ўз нормаси, меъёри бор. Меъёрдан оширмаслик керак. Энг зўр овқат энг оғир касалликни енгади. Шунинг учун ҳар-хил овқатлардан оз-оз егандан кўра, кучли, колорияли овқатдан ярим косасини ёки бўлмаса, шундай фараз қилиш керакки, ошқозоннинг бир бўлагида овқат бўлсин-да, бир бўлаги бўш турсин. Ана ўшанда организмга зарар етмайди. Организмга зарар етади, қачонки, кўнгил тортиб туриб, иштаҳа бўлгани ҳолда, "диетаман", деб ейилмаса. Бу жуда ҳам салбий таъсир хусусиятига эгадир. Шунинг учун диета сақлаш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Кўнгил тортган нарсага марҳамат қилсин. Лекин хали айтилган гапларга эътибор қилиниши керак. Кўнгил тортмаган нарсага умуман яқинлашмасин. Меъёрни билиш керак. Агар меъёридан ошса, ҳар қандай дори-дармон ҳам захарлик хусусиятига эга. Би-би-си: Ўзбекистондан Бўстон деб имзо қўйган тингловчимиз "дори-дармонларингизнинг нархи қанча, уларга нарх белгилашда аҳолининг реал даромадларини ҳисобга оласизми?" деб сўрабди... Қаҳҳор Ҳожиматов: Энди албатта, ҳамма нарсанинг, ишлаб чиқарилгандан кейинги харажатлари бўлади. Лекин биз ишлаб чиқараётган дорилар, бошқа дориларга нисбатан оладиган бўлсак, жуда арзон. Масалан, бир ичишлик, бир курс муолажа учун дори 1800-2000 сўм туради. Бу жуда арзон, лекин таъсири жуда кучли. Жигар хасталикларини, нафақат гепатит, балки жигарда учрайдиган бошқа касалликларни ҳам даволаш хусусиятига эга бизнинг дориларимиз. Би-би-си: "Сиз кашф этган дамламанинг салбий таъсири ҳам борми, ундан гепатит "С" га қарши ваксина ишлаб чиқаришда фойдаланса бўладими?" деб сўраган Тошкентдан Ойбек Салимов. Қаҳҳор Ҳожиматов: Ҳозиргача организмга бирон салбий таъсири аниқланмаган. Ҳаммаси яхши, самарали таъсирга эга. Ҳар қандай касалликни ўсимликларда кечадиган ўзгаришларни, уларда рўй берадиган асосий ўзгаришлар, қонуниятларни яхши билиш, унга риоя қилиш асосидагина даволаса бўлади. Жумладан, гепатит "С"ни ҳам. Би-би-си: Яна Тошкентдан Тоҳир Юсупов сўрабди: "Илмий изланишларингиз, сизнинг-ча, муносиб тақдирланганми?" Қаҳҳор Ҳожиматов: Энди бу масалага келсак, аввало, халқимизга хизмат қилганимиз, халқимизнинг раҳматини энг юксак мукофот, деб ҳисоблайман. Дарҳақиқат, давлатимиз бизнинг қилган ишларимизни мукофотлар билан тақдирлаган. 1989 йилда янги таъсис этилган Беруний номидаги давлат мукофоти, 1997 йилда "Шуҳрат"медали ва мана шу 2008 йили "Меҳнат шуҳрати" орденига сазовор бўлдим. Менимча, бу жуда катта муваффақият ва давлат томонидан кўрсатилган жуда катта ғамхўрлик, деб ҳисоблайман. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||