Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 12 Октябр, 2006 - Published 17:23 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Британия инсон ҳуқуқлари ҳисоботини эълон қилди
Британия Ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет ҳисобот тақдимотида
Инсон ҳуқуқлари ҳисоботини Ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет тақдим этди
Британия жаҳон мамлакатлари бўйлаб инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Лондонда Британия Ташқи ишлар ишлар вазири Маргарет Беккет ҳисоботни тақдим этар экан, Ўзбекистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратган.

Беккет хонимга кўра, 2005 йилдаги май ойи Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мустақил фикрловчиларга нисбатан бошланиб кетган тазйиқлар ҳануз давом этмоқда.

Бу йилги ҳисоботда Ўзбекистон яна жиддий хавотир уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан ўрин олган. Масалан, ҳисоботда Судан, Сурия ва Туркманистонга икки саҳифадан жой ажратилган бўлса, Ўзбекистонга беш бет ажратилган.

Унда асосан, 2005 йилги Андижон воқеалари ва бу воқеалардан сўнг юзага келган шубҳали маҳкама ишлари, ноҳукумат ташкилотлар ва мустақил матбуотга босим ўтказиш ортгани айтилади. Ижобий қадамлар жуда кам, дейилади ҳисоботда.

Ўзбек ҳукумати ғарб давлатлари билан алоқаларда илгари қадам ташлайдими ёки давомий чекловлар, янада қаттиқроқ чеклов чораларига юз тутишни афзал кўрадими, бу борада қарор қабул қилишлари керак, дейилади ҳисоботда.

БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовеннинг 2002 йил ноябрда Ўзбекистонга сафардан кейин чиқарган баёнотида мамлакатда қийноқлар мунтазам равишда қўлланади, дейилганди.

Британиянинг йиллик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 22 тавсияномадан 20 тасини бажарганини айтган, аммо БМТ вакилига кўра, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Британия Ўзбекистон бу соҳада мунтазам ислоҳотлар олиб борганининг гувоҳи бўлмаган.

Ҳисоботга кўра, баъзи айбланувчилар маҳкама терговида қийноққа тутилганликларини айтишади, аммо энг юқори даражали расмийлар ҳам ҳали Ўзбекистонда қийноқларни қоралашмаган.

Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари масаласи

Ҳисоботда "Серқуёш Ўзбекистоним" коалицияси раҳбари Санжар Умаров устидан ўтган маҳкама иши тилга олинган, 8 йил қамоқ жазосини ўтаётган Умаровга маҳкама чоғида психотроп моддалар берилганининг инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан тасдиқлангани айтилган.

Ҳисоботда ёзилишича, Андижон воқеаларидан сўнг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг қаерда сақланаётгани номаълум қолмоқда. Британия Ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Саиджаҳон Зайнобиддинов масаласини алоҳида тилга олди.

"Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддинов Андижондаги хунрезлик ҳақида ташқи жаҳонга маълумот берди. Январь ойида у етти йилга қамалди. Унинг ўғли ҳам қўлга олинган. Оврўпо Иттифоқи бир неча бор Саиджаҳон Зайнобиддинов ишини ўзбек ҳукумати олдида кўтарди", деб айтди Беккет хоним.

Ноябрь ойида Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган жазо чоралари масаласини қайта кўриб чиқиши режалаштирган. Инсон ҳуқуқлари йиллик ҳисоботи тақдимоти пайтида Британия Ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет Оврўпо Иттифоқи вазирларининг учрашуви пайтида Ўзбекистонга нисбатан чораларни бекор қилмасликни сўрашини билдирди.

Бунга қўшимча қилган Британиянинг Савдо, сармоя ва ташқи алоқалар вазири Иан Маккартни Британия Ўзбекистон расмийларига қарши амалда бўлган чекловларни нафақат янгилашни, балки янада қаттиқлаштиришни сўрашини айтган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy