Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Май, 2006 - Published 20:20 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Андижон очиқ тергов қилиниши керак!'
Андижон қурбонлари
Ўзбекистон халқаро терговни рад этиб келади
Америка Қўшма Штатлари ва Оврўпо Иттифоқи бир йил илгари Андижон шаҳрида рўй берган қонли воқеалар юзасидан халқаро тергов ўтказилиши борасидаги чақириқларни такрорлаганлар.

АҚШ Давлат департаменти Андижон хунрезлиги юзасидан халқаро тергов ўтказилиши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг бегуноҳ инсонларнинг оммавий қирғин қилингани ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарилиши кераклигини билдирган.

"Кўплаб воқеа гувоҳларининг хавфсизлик кучлари бир неча юз эркак, аёл ва болаларни отиб ташланганига муносиб жавоб берилгани йўқ", - деб айтган Давлат департаменти воизи Шон Маккормак.

Жаноб Маккормак республикачилар партиясидан бўлган икки сенаторнинг Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини қўллаш ташаббуси билан чиқишганини эслатган ва Қўшма Штатлар ҳукумати Ўзбекистонга қарши санкциялар қўллаши эҳтимолини истисно этмаган.

Овўпо Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича масъул мулозими Хавьер Солана Андижон ҳодисаларининг бир йиллиги муносабати билан баёнот берган.

Жаноб Солана нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этган, Ўзбекистоннинг БМТ ҳамда Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти олдидаги мажбуриятларини эслатган.

"Ўзбекистон ҳукумати Оврўпо Иттифоқи ҳамда бошқаларнинг ушбу ҳодисалар юзасидан тўла тергов ўтказиш чақириқларини ҳамон инкор этаётганини таассуф билан қайд этаман", - дейилади Хавьер Солана баёнотида.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy