Сурия: Уруш билан яшаётган болалар

Икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери қарама-қаршиликлар ичида қолган Сурияда вазият юмшайдиган кўринмайди. Кўплар АҚШ ва Россия ҳомийлигида ташкил этилаётган "Женева-2" деб номли анжуманга умид боғлаган. Аммо, мухолифат ҳали иштирок этиш-этмаслигини очиқлагани йўқ ва йиғин учун аниқ кун ҳам белгиланмаган. Айни пайтда эса, уруш сурияликларнинг умрларига зомин бўлишда давом этмоқда. Улар фақат тинчлик исташларини, бошқа нарса керак эмаслигини айтишади. Би-би-сининг Халқаро масалалар бўйича бош мухбири Лиз Дюсет пойтахт Дамашқда оддий инсонларнинг ҳаётлари қандай кечаётгани ҳақида ҳикоя қилади