Исломни қабул қилган оврўполиклар Сурияда жанг қилмоқда
Оврўпо Иттифоқи расмийларига кўра, юзлаб оврўполиклар Суриядаги исёнчилар билан бир сафда жанг қилишмоқда.
Жосуслик хизматлари эса уларнинг Ал-Қоида билан алоқа ўрнатишлари ва уйларига қайтгач, Оврўпонинг ўзини нишонга олишларидан хавотирда.
Би-би-си мухбири суриялик исломий жангчиларга қўшилган белгиялик мусулмоннинг оиласи билан учрашган.