Президент Мирзиёев: Мигрантлар нима кутишмоқда?

Видео тагсўзи, Президент Мирзиёев: Мигрантлар нима кутишмоқда?

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги президенти этиб сайланди.

Жаноб Мирзиёевдан Ўзбекистон халқининг умидлари катта. Аммо четдаги муҳожирлар нима кутишмоқда?

2003 йилдан бери марҳум Ислом Каримов ҳукуматида Бош вазир бўлиб келган Шавкат Мирзиёевга аксар ўзбекистонликлар умид кўзини тикишган.

Ўзбекистоннинг ҳақиқий демократик ривожланиш йўлига ўтишини на ичкарида, на ташқарида ҳеч ким башорат қилаётгани йўқ.

Бироқ марҳум Каримовнинг чорак асрга чўзилган репрессив бошқаруви ортидан янги президент халққа бироз эркинлик ва ҳақ-ҳуқуқ берармикан, иқтисодни кўтариб, иш ўринлари яратармикан, яшаш шароитларини яхшилашга интилармикан, деган умидлар бор.

Маълумки, Ўзбекистон шу пайтгача ўз халқи учун рисоладагидек иш ўринлари яратиб бера олмади ва миллионлаб ўзбеклар оила боқиш учун Россия ё Қозоғистонда турли оғир ишларини бажаришга мажбурлар.

Би-би-си мухбири Абдужалил Абдурасулов Қозоғистонда меҳнат қилаётган айрим ўзбекистонликлар билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.