Ёрмурод: "Газ-свет йўқлиги боис кўмир конида иш кўп, маошлар зўр".
Қиш олди бутун Марказий Осиё кўмир конларида иш қизимоқда.
Сабаби - электр ва газ етишмаслиги боис кўпчилик кўмир сотиб олади.
Тожикистонда эса янги йирик корхоналар ҳам қишин-ёзин кўмирга ишлайди.
Кўмир ёқиш экология учун зарарли. Бироқ қўшни Ўзбекистондан келадиган газ ва ток тўхтагани боис охирги йиллари Тожикистон тобора кўпроқ кўмир истеъмол қилишга мажбур.
Марказий Тожикистоннинг тоғли Дижигрут қишлоғида яшовчи 23 яшар Ёрмурод бугун кўмир конида ишлаб, ойига 200 доллардан кўпроқ маош олишини айтади. "Марказий Осиё кундаликлари" туркумидан 3-лавҳамиз кончи Ёрмурод ҳақида.
Муаллифлар: Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин.
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)



