Сув ва ток муаммоси ечими борми?

Видео тагсўзи, Ким сувсиз, ким светсиз: Ечим нима?

Марказий Осиё ҳам сув, ҳам энергия захираларига бой. Аммо бир мамлакатда электр ва газ етишмайди, бошқасида яшаш учун керагича сув йўқ.

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон энергияга бой, лекин бу мамлакатларда озиқ-овқат етиштириш учун зарур сув тақчиллиги кучаймоқда.

Тожикистон ва Қирғизистонда сув мўл, аммо энергия етишмайди. Қишда чақалоқлар совуқда нобуд бўлган ҳолатлар бор.

Совет даврида биргаликда ишлаган минтақа давлатлари, СССРдан мерос қолган ягона энергия тизимидан воз кечишди.

Бироқ унинг ўрнига ҳалича барча учун фойдали бирон муқобили топилгани йўқ.

Натижада минтақанинг турли бурчакларида бўй кўрсатаётган сув, электр ва газ етишмовчилиги инсоний фожеалар, ғалаёнлар, иқтисодий депсиниш ҳамда қўшнилар ўртасидаги муносабатлар таранглашишига олиб келди.

Таҳлилчиларга кўра, Марказий Осиё давлатлари яна биргаликда ишлашмаса, электр ва сув муаммосини ҳал эта олишмайди.

Би-би-си Ўзбек Хизмати мухбири Рустам Қобил лавҳаси.

"Марказий Осиёнинг талаш дарёлари" ҳужжатли фильмини келаси ноябр ойида Би-би-си Ўзбек вебсаҳифаси ва YouTube BBCUZBEK каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.