Қирғизистон: собиқ хавфсизлик раиси Қамчибек Ташиев ўзининг ишдан олинишини изоҳлади (видео)

Сурат манбаси, president.kg
- Author, Би-би-си янгиликлар бўлими
- Ўқилиш вақти: 1 дақ
Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (ДМХҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиев ишдан бўшатилганига изоҳ берди.
Ташиевнинг яқин одамларидан бири ҳисобланган Нургази Анаркуловнинг Фейсбук саҳифасида 11 феврал куни эълон қилинган мурожаатда шундай дейилади:
"Мен касал бўлиб қолдим ва Германияга президентнинг рухсати билан келдим. Чунки аввалги операция жойига боришим керак эди. Бироқ, кеча мени ишдан бўшатишди. Бу мен учун жуда кутилмаган бўлди. Қандай бўлмасин, биз президентнинг қарорини бажаришга мажбурмиз. Мен ўз ватанимга, халқимизга ва президентимизга шараф билан хизмат қилдим ва бундан фахрланаман! Фақат шахсий таркибим билан хайрлаша олмаганим ачинарли! ДМХҚнинг ҳар бир ходимига миннатдорчилик билдирмоқчиман ва уларга муваффақиятлар тилайман! Ва мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик учун ҳеч ким ҳеч қандай ноқонуний фаолият билан шуғулланмаслиги керак ва бизнинг барча ҳаракатларимиз қонун доирасида бўлиши керак!"
...kecha meni ishdan bo'shatishdi, bu men uchun juda kutilmagan bo'ldi. Faqat shaxsiy tarkibim bilan xayrlasha olmaganim achinarli!
Президент Садир Жапаров томонидан 10 феврал куни имзоланган фармонга кўра, Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - Давлат Миллий Хавфсизлик Қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.
Президент матбуот котиби Аскат Алагозов президентнинг Ташиев лавозимидан бўшатилиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Президент Садир Нургожоевич бу қарорни қисқача тушунтирди: "Аввало, мен буни давлатимиз манфаатлари йўлида, жамиятда, жумладан, давлат тузилмалари ўртасида бўлиниш ва парчаланишнинг олдини олиш учун, ва аксинча, бирликни мустаҳкамлаш учун қабул қилдим", - деди Аскат Алагозов.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Кўп ўтмай, Алагозов яна бир бор батафсилроқ маълумот берди:
"Президент Садир Нургожоевич "...Мен уни бирликни мустаҳкамлаш, жамиятда, жумладан, давлат тузилмалари ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик учун қабул қилдим" деганида, у Камчибек Қидиршаевични тилга олмади. Гап шундаки, Камчибек Ташиев ниқоби остида бўлган одамлар Жогорку Кенеш депутатларидан тортиб, жамоат арбоблари ва зиёлилар вакилларигача бўлган барча одамларни чақириб, уларни турли ҳаракатларга ундаб, "Генерал тарафига ўтинг, буни имзоланг, буни қилинг, уни қилинг" деб, шу ҳаракатлар билан жамиятда, жумладан, Жогорку Кенеш каби давлат тузилмаларида масъул лавозимларда ишлайдиганлар орасида ёмон вазиятни яратган. Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги журналистларга берган аввалги изоҳларимни бузиб кўрсатган ёки нотўғри тушунганлар борлиги сабабли, мен аниқлик киритишга қарор қилдим.»
































