Россия Украинага яна юзлаб дрон ва ўнлаб ракетаси билан зарба бердими - Украина-чи? Видео

Ўқилиш вақти: 4 дақ

Зеленский баёноти

Hujum oqibatida vayron bo'lgan uyda yong'in sodir bo'lgan, hovlida esa archa shikastlanmagan holatda turibdi

Сурат манбаси, Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати

Сурат тагсўзи, Россия ҳужумдан вайрон бўлган уй ҳовлисида арча омон қолган кўринади

Президент Володимир Зеленский айтишича, Россиянинг тунги зарбалари Украинадаги энергетика сектори, фуқаролик инфратузилмаси ва "кундалик ҳаёт учун зарур бўлган деярли бутун инфратузилма"ни нишонга олган.

Украина президенти ҳужумда 600 дан ортиқ дрон ва 30 та ракета қўлланилганини, ҳужумлар оқибатида уч киши, жумладан тўрт ёшли бола ҳалок бўлганини айтди.

"Ҳозирча Украина ҳудудларининг аксариятида ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантиришлар амал қилмоқда. Шу билан бирга, зарба оқибатларини бартараф этиш билан барча зарур хизматлар шуғулланмоқда", деди у.

Унга кўра, Рождество арафасида — "одамлар шунчаки оиласи бағрида, уйида ўзини хавфсиз ҳис қилишни истаган пайтда" — амалга оширилган бу ҳужумлар "Россия устуворлиги ҳақида ниҳоятда аниқ нишон" беради.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Prezident Vladimir Zelenskiy peshonasini tirishtirib o'ng qo'lini ko'tarib gapiryapti

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Украина президенти ҳужумда 600 дан ортиқ дрон ва 30 та ракета қўлланилганини, ҳужумлар оқибатида уч киши, жумладан тўрт ёшли бола ҳалок бўлганини айтди.

"Путин ҳанузгача ўлдиришни тўхтатиши кераклигини қабул қила олмаяпти. Бу эса дунё Россияга етарлича босим ўтказмаётганини англатади".

Украинада учинчи қурбон ҳақида ҳам хабар берилди: Житомир вилоятининг марказий қисмида Россиянинг тунги ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт ёшли бола ҳалок бўлганини вилоят маъмурияти раҳбари Виталий Бунечко маълум қилди.

"Уни шифохонага олиб боришди, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашди, аммо охир-оқибат ҳаётини сақлай олишмади", - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, Россия зарбалари натижасида яна беш киши жароҳатланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Россия кимё заводига қилинган Украина ҳужумлари ҳақидаги хабарлар

Шу билан бирга, Россиянинг жанубидаги Ставрополда жойлашган нефт-кимё заводига Украина томонидан тунги зарба берилгани айтилмоқда, дея хабар берди минтақа губернатори.

Владимир Владимировга кўра, Украина дрони заводга урилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Қурбонлар йўқ, турар жой бинолари зарар кўрмаган.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, мамлакат ҳаво мудофааси тизимлари бир кеча-кундузда 29 та Украина учиш мосламаларини тутиб қолган.

Ҳужумлар кучайиши тинчлик келишуви ҳали узоқ эканидан далолат бермоқда

Kameralar suratga olayotganda Stiv Uitkoff kulyapti va Trampning kuyovi Jared Kushner unga qarayapti

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ўтган ҳафта охирида Флоридада Трампнинг элчиси Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Россия делегацияси ҳамда Украина ва Европа давлатлари вакиллари билан учрашди

Бу ҳақда BBC Европа муҳаррири Пол Кирби шарҳлайди.

Дам олиш кунлари Флоридада ўтказилган Украина бўйича музокаралардан сўнг кўринишидан олдинга силжиш бўлаётгандек эди, бироқ жойдаги вазият урушда танаффус бўлмаслигини кўрсатмқода.

Володимир Зеленскийга кўра, америкаликлар Рождество сулҳини таклиф қилган, аммо Россия буни рад этган.

Разведка маълумотларига таянган ҳолда, Зеленский кеча 25 декабргача бўлган даврда дронлар ва ракеталар қўлланиладиган йирик Рождество ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Зеленский бугун америкаликлар билан Флоридадаги музокаралар бўйича, хусусан, келишувга эришилса, АҚШ тақдим этишга тайёр бўлган хавфсизлик кафолатлари масаласида ҳисобот олишини кутаётганини айтди.

EPA
Putin hanuzgacha o‘ldirishni to‘xtatishi kerakligini qabul qila olmayapti. Bu esa dunyo Rossiyaga yetarlicha bosim o‘tkazmayotganini anglatadi.
Ukraina prezidenti Volodimir Zelenskiy
(Batafsil: BBC.COM/UZBEK)

Россия президенти Владимир Путин ҳам бугун ўз элчиси Кирилл Дмитриевдан маълумот олади. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Россиянинг Известия рўзномаси билан суҳбатда бу музокараларни бурилиш нуқтаси деб бўлмаслигини айтган.

Песков буни "иш жараёни" деб атаб, муҳокамалар энди "экспертлар даражаси"га ўтишини билдирган. Бироқ Москвадаги умумий кайфият ижобий кўринмаяпти.

Алоқадор мавзулар:

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков кеча Москвада автомобиль портлаши оқибатида бир генералнинг ўлдирилишини ўзи "сиёсий-дипломатик йўналиш" деб атаган жараён билан боғлагандек бўлди.

Сўнгги Россия ҳужумлари Президент Володимир Зеленскийнинг Россиянинг "табиати" Рождество пайтида "кенг кўламли ҳужумлар уюштириш" эканини айтган баёнотидан кейин содир бўлди. У бундай ҳужумлар "айниқса 23, 24 ва 25 декабр кунлари" амалга оширилишини таъкидлаган эди.

O't o'chiruvchisi hujum oqibatida yong'in sodir bo'lgan uyning ikkinchi qavatiga suv puflagich bilan suv sepyapti

Сурат манбаси, Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизмати

Сурат тагсўзи, Сўнгги Россия ҳужумлари Президент Зеленскийнинг Россиянинг "табиати" Рождество пайтида "кенг кўламли ҳужумлар уюштириш" эканини айтган баёнотидан кейин содир бўлди.

Украина президенти Россия, Германия ва АҚШ каби халқаро ҳамжамият вакилларининг Рождество сулҳи ҳақидаги чақириқларини "атайлаб менсимаслигини" айтди.

Ўтган йили Рождество куни Россия Украинадаги энергетика инфратузилмасига йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширган эди. Зеленский бу ҳаракатни "атайин қабул қилинган танлов" деб таърифлаган.

Украина анъанавий равишда Россия ҳам фойдаланадиган Юлиан тақвимига амал қилган бўлиб, унда Рождество 7 январга тўғри келади. Бироқ 2023 йилдан бошлаб мамлакат Рождествони 25 декабрда нишонлай бошлади.