Мадуро ҳозир қаерда? Энди нима бўлади?

Венесуэладаги зарбаларда тинч аҳоли жабрланганми? АҚШ иттифоқчиларига босим кучаядими?

BBC Жанубий Америка мухбири Айон Уэллс хабар беришича, Венесуэла ҳукумати шанба кунги зарбалар пайтида АҚШ айрим тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарба берганини билдирган ва ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳатланганлар сони бўйича маълумотларни жамлаётганини маълум қилган.

The New York Times нашрининг ёзишича, бир турар-жой мажмуасига зарба берилган, кекса аёл ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган ҳамда камида 40 киши жабрланган. Бироқ, бу жабрланганлар тинч аҳоли вакилларими ёки ҳарбий нишонлар экани ҳозирча аниқ эмас. BBC ушбу хабарларни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Каракас шаҳрининг харитаси, унда ҳаво ҳужуми уйиштирилган жойлар яъни La Guaira бадаргоҳи, Higuerote қўнилгоҳи, Кагигал обсерваторияси, La Кarlota ҳарбий базаси, Fuerte Tiuna мажмуаси ва “El Volkan” антенналари белгиланган

Сурат манбаси, Institute for the Study of War/BBC

Сурат тагсўзи, АҚШнинг Каракас ва унинг атрофидаги ҳаво ҳужумлари

Агар ушбу зарбаларда тинч аҳоли жабрлангани тасдиқланса, бу АҚШнинг айрим иттифоқчиларига бўлган босимни янада кучайтиради, уларнинг баъзилари ҳозир бу вазиятга қандай муносабат билдириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Масалан, Буюк Британия ҳукумати Президент Мадурога нисбатан илиқ муносабатда эмас, бироқ уни ҳокимиятдан четлатиш усулини ҳам очиқчасига олқишламади. АҚШнинг айрим танқидчилари эса Вашингтонни халқаро ҳуқуқни бузишда очиқ айбламоқда.

Каракасда куйиб кетган транспорт воситалари: зарбалар оқибатини кўрсатган суратлар

BBCнинг АҚШдаги ҳамкори CBS Newsга юборилган суратларда шанба куни АҚШнинг Каракасдаги муҳим ҳарбий объект ҳисобланган Фуэрте Тиунага берган ҳаво зарбалари оқибатлари акс этган.

Ҳаво ҳужуми оқибатида ёниб кул бўлган бино ва машиналар

Сурат манбаси, CBS NEWS

Ҳаво ҳужуми оқибатида ёниб кул бўлган бинонинг ичуда кўринишидан ҳарбий транспорт воситалари

Сурат манбаси, CBS NEWS

Очиқ ҳаво ва чиройли табиатда ёниб кул бўлган кўринишидан парковкада турган ахолининг бир қатор машинари

Сурат манбаси, CBS NEWS

Мадурога қандай айбловлар қўйилган?

Кеча АҚШ Бош прокурори Пам Бонди Венесуэла президенти ва унинг рафиқаси Силиа Флоресга қўйилган айбловларни эълон қилди.

Николас Мадуро қуйидаги жиноятларда айбланмоқда:

"нарко-терроризм, кокаин импорт қилиш, автоматик қуроллар ва хатарли қурилмаларни сақлаш ҳамда уларни АҚШга қарши қўллаш."

Кейинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп бу айбловларни Мадуронинг АҚШ ва унинг фуқароларига қарши олиб борган "ўлимга олиб келувчи нарко-терроризм кампанияси" дея таърифлади.

Мадуро аввалроқ наркотик савдоси тармоғининг раҳбари эканини рад этган. Трамп эса уни "ноқонуний диктатор" деб атаб, зарбалардан бир ҳафта олдин ундан "таслим бўлишни" талаб қилганини айтди.

Бонди билдирганидек, Мадуро ва унинг рафиқаси "Америка ҳудудида, Америка судларида, Америка адолатининг тўлиқ жазоси билан юзлашади."

Улар ҳозир Ню-Йоркдаги ҳибсхонада бўлиб, душанба куни маҳкамага тортилиши кутилмоқда.

@REALDONALDTRUMP/REUTERS
Venesuela prezidenti giyohvand moddalar va qurollar bilan bog‘liq ayblovlar bo‘yicha mahkamada javob berishi kutilmoqda. Mahkama jarayoni dushanba kuni boshlanishi mumkin.
Batafsil: bbc.co.uk/uzbek
Мадуро ҳозир қаерда? Энди нима бўлади? - Видео
Мадуро уйги кийимида кўзлари қора тўсиқ билан қопланган, қулоқлари ҳам қулоқчин билан беркитилган ҳолда кўринишидан ҳарбий вертолёт ўриндиғида ўтирибди

Сурат манбаси, @REALDONALDTRUMP/REUTERS

Ўқилиш вақти: 6 дақ

Венесуэлада қўлга олингач, Мадуро АҚШ ҳарбий вертолётида Каракасдан олиб чиқилиб, USS Iwo Jima ҳарбий кемасига етказилган. Ушбу жараёндан олинган суратни Доналд Трамп Truth Social тармоғида эълон қилган.

Кейинчалик у Куба орқали Ню-Йоркка олиб кетилган.

Ню-Йоркка етиб келгач, у АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси (DEA) идорасига олиб борилган. Қуйидаги видео унинг АҚШга келтирилганидан кейин DEA орқали кузатилганини кўрсатади:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шундан сўнг Мадуро Манхеттендаги DEA идорасидан Бруклиндаги Метрополитен ҳибсхонасига кўчирилди.

Венесуэла президенти гиёҳванд моддалар ва қуроллар билан боғлиқ айбловлар бўйича маҳкамада жавоб бериши кутилмоқда. Маҳкама жараёни душанба куни бошланиши мумкин.

У аввалроқ наркотик савдоси тармоғини бошқарганини инкор этган.

03.01.2026 - Трамп матбуот анжуманида нималар деди?

Tramp matbuot anjumanida nutq so'zlamoqda

Сурат манбаси, Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳокимият қонуний раҳбариятга ўтгунча, амалда Вашингтон Венесуэлани бошқаради, дея баёнот берди.

"Ҳақиқий ҳокимият келгамунгча, биз у ерни бошқаришда давом этамиз" деди Доналд Трамп.

Қўшимча қилиб, "агар зарурат туғилса, Америка армияси Венесуэлага иккинчи, анча кучли зарба беришга тайёр, бироқ эҳтимол бунга ҳожат бўлмайди" деди.

У шунингдек, Венесуэлага Америка нефть компаниялари кириб келишини айтди. Улар «мамлакат пул ишлаши учун нефть инфратузилмасини тиклайди».

"Биз Венесуэла халқини бой ва мустақил қиламиз ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаймиз" деди Трамп.

У шунингдек, Венесуэлага Америка нефт компаниялари кириб келишини айтди. Улар "мамлакат пул ишлаши учун нефть инфратузилмасини тиклайди".

"Биз Венесуэла халқини бой ва мустақил қиламиз ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаймиз" деди Трамп.

Трамп Мадуронинг қўлга олинганидан кейинги суратини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Тruth ижтимоий саҳифасида Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз қароргоҳида қўлга олиниб, АҚШ га олиб келинар экан, Iwo Jima бортида олинган суратини эълон қилди.

Maduro ko'zlari yopilgan qo'lida suv bilan samolyet bortida

Сурат манбаси, Truth ijtimoiy tarmog'i Donald Tramp sahifasidan

АҚШ бош прокурори Венесуэла президентига гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ билан боғлиқ айбловлар қўйди
Maduro rafiqasi bilan innaguratsiyada tushgan rasmi

Сурат манбаси, Reuters

АҚШ бош прокурори Пам Бондининг изоҳларини етказамиз: Унга кўра, Мадуро ва унинг рафиқаси Ню-Ёркнинг Жанубий округида айблов эълон қилинган.

Бондининг таъкидлашича, Мадуро қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбланмоқда: наркотеррорчилик ва кокаин импорт қилиш мақсадида тил бириктириш, пулемётлар ҳамда портловчи қурилмаларни ноқонуний сақлаш, шунингдек, ушбу қуроллардан АҚШга қарши фойдаланишни режалаштириш.

Улар яқин орада Америка адолатининг қаҳри билан юзма-юз келишади. Бу адолат Америка тупроғида, Америка судларида қарор топади" дея қўшимча қилди Бонди. Бироқ у ўз нутқида Мадуронинг рафиқасига қандай айбловлар қўйилгани ҳақида аниқ тўхталиб ўтмади.

"Халқаро миқёсдаги ушбу икки наркотрафикчини қўлга олиш бўйича ниҳоятда муваффақиятли ва мураккаб операцияни амалга оширган жасур ҳарбийларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман," дея таъкидлади у.

Трамп АҚШ Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказгани ва Мадуро қўлга олинганини эълон қилди

Maduro dekabr oyida nutq so'zlagani

Сурат манбаси, Reuters

Шанба куни эрталаб Венесуэла пойтахти Каракаснинг бир нечта жойларида, жумладан ҳарбий иншоотларда, бир вақтнинг ўзида содир бўлган портлашлар ҳақида хабарлар тарқалди.

Шаҳар марказидаги La Carlota ҳарбий аэродроми ҳамда асосий ҳарбий база Фуэрте Tiuna гувоҳлар томонидан зарба олган деб тасвирланмоқда. Иккала жойда ҳам портлаш содир бўлганини кўрсатадиган видеолар тарқалмоқда.

Бу воқеалар АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги кескинлик янада кучайган бир пайтда юз бермоқда. Чунки Вашингтон Кариб денгизида гиёҳванд моддалар ташиётгани айтилаётган тезкор катерларга ҳарбий зарбаларни давом эттирмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро ноқонуний равишда сайланганини ва шахсан мамлакат орқали гиёҳванд моддалар контрабандасига алоқадорлигини айтмоқда.

Венесуэла ҳукумати эса Вашингтоннинг сўнгги ҳаракатларини, жумладан, санкция остидаги нефть танкерларини мусодара қилишни, Президент Мадурони ҳокимиятдан ағдариш ва Венесуэланинг нефть захираларини назорат қилишга қаратилган уриниш деб ҳисобламоқда.

Трамп маъмурияти расмийлари бу хабарларни тасдиқлади ва АҚШ расмийлари кейинчалик Президент Трамп Венесуэла ҳудудидаги объектларга, жумладан ҳарбий иншоотларга зарбалар беришни буюрганини маълум қилди.

Ҳужумлар бошланганидан сўнг, Венесуэла президенти Николáс Мадуро миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди. У зарбаларни қоралаб, уларни АҚШнинг мамлакатнинг нефть ва минерал захираларини назоратга олишга уриниш сифатида таърифлади.

Rubio minbarda nut so'zlamoqda

Сурат манбаси, Reuters

Кейинроқ, соат 09:27 да Президент Трамп Truth ижтимоий тармоғида АҚШ "кенг кўламли зарба"ни муваффақиятли амалга оширганини ва Президент Мадуро ҳамда унинг рафиқасини "қўлга олганини" эълон қилди. Ўз баёнотида Трамп Венесуэла раҳбари АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган операциядан сўнг "мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини" айтди.

Республикачи сенатор Майкл Ли АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали гаплашиб, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинганини тасдиқлади.

Cенатор Майкл Ли, Рубионинг "Мадуро АҚШ қўлида экан, Венесуэлада бошқа ҳаракатлар бўлмаслиги кутилмоқда", деб айтганини хабар берди.

Вазият қандай қилиб бунчалик кескинлашди?

Map

Бу, Совуқ уруш давридан буён Америка қитъасида АҚШ ҳарбий кучларининг энг йирик тўпланиши бўлди.

Нима бўлди-ю, ишлар бу даражага бориб етди?

Аввалига Венесуэла сувларида гиёҳванд моддалар ташиётгани айтилган тезкор катерларга ҳаво ҳужумлари бўлди. Кейин, бу шарқий Кариб денгизи, Тинч океани ва бошқа ҳудудларга ҳам ёйилди – ҳозиргача 110 киши ҳалок бўлган. АҚШ кучлари санкция остидаги икки нефть танкерини мусодара қилди, учинчиси эса ҳозир қувиб борилмоқда.

Рождество байрами арафасида Трамп биринчи қуруқликдаги зарба ҳақида ишора қилди.

Бу ҳақда ҳозирча жуда оз маълумот бор, аммо BBC гувоҳларнинг баёнотларини ўрганмоқда. Зарба Зулиа штатида бўлган деб тахмин қилинмоқда – бу нефтга бой ҳудуд.

Энди, эҳтимолий оқибатлар қандай бўлиши мумкин? Биз ҳозирча биламизки, Венесуэла ҳукумати махсус баёнот чиқарган, унда бу ҳаракатлар дарҳол АҚШ ҳукуматига юкланиб, қораланган. Шунингдек, ҳукумат ўз тарафдорларини – бутун мамлакат бўйлаб милициялар ва маҳаллий ташкилотларни ҳаракатга чақирмоқда.

X dan screenshot
"X" tarmog'idan
Bu katta ehtimol, Konstitutsiyaning II moddasiga ko'ra, AQSh xodimlarini mavjud yoki bo'lajak hujumdan himoya qilish bo‘yicha Prezidentning mutlaq vakolatlari doirasiga kiradi.
Mayk Li
AQSh Respublikachi senatori