Тошкентда тунда кесилган 174 дарахт, Жанубий Кореяда қўлга тушган ўзбек "жиҳодчи" ва Ўзбекистондаги энг кам маошлар - Видео

Расул Кушербаев маҳаллий экологларга босим бўлганини даъво қилди.

Сурат манбаси, Rasul Kusherbayev

Сурат тагсўзи, Расул Кушербаев маҳаллий экологларга босим бўлганини даъво қилди.
    • Author, BBC Янгиликлар бўлими
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тошкент шаҳрида ҳаво кучли ифлослангани хабар қилинган бир вақтда, пойтахтнинг Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасида 174 та дарахт кесиб ташланди.

Ўзбекистон экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг ўз Телеграм каналида ёзишича, буйруқни Тошкент шаҳри ҳокимининг экология масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов берган. Ободонлаштириш бошқармаси эса буйруқни тунда амалга оширган.

"Экология инспектори томонидан расмий баённома тузилиб, табиатга етказилган зарар 1 млрд 460 млн 952 минг сўм деб баҳоланди. Ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун прокуратура органларига юборилган," деб ёзди Кушербаев.

Унга кўра, туман экология инспекторларига қонунбузарликни тезкорлик билан ўрганиб, расмийлаштира олмаслик учун босим ўтказилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

«Ўзбекистонда ҳаво бузилмоқда, экология ёмонлашмоқда, дарахтлар кесилмоқда. Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда. Ва одамлар айбдорларни қидирганда, Экология вазирлиги ҳеч нарса қилмаётганини айтишади. Вазиятга озгина ойдинлик киритмоқчиман, чунки буни ҳам президентдан яширишади», — дея қўшимча қилди у.

Айни дамда, Яккасарой тумани ҳокимлиги буни "Тозалик ва тартиб" ойлиги доирасида «чиройлироқ ва тоза атроф-муҳит яратишга қаратилган кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари» дея тасвирлаб, туваклардаги янги дарахтлар суратларини чоп қилди.

Газета.уз дарахтларни кесаётган ишчилардан бири билан суҳбатлашган. У "қандайдир саммит" бўлишига ишора қилган. Душанбадан эса Тошкент кўчаларида Сербия ва Финляндия байроқлари осила бошланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Узгидромет дарахтлар кесилган кунидаТошкентда ҳаво 3-4 баравар, Гулистонда 9, Андижонда эса 10 баробаргача ифлослангани аниқланганини хабар қилди.

25 октябрь куни соат 19:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент ҳавоси сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари унинг кучли ифлосланишини қайд этди.

Файзбоғ телеграм канали хабар қилишича, PM2,5 заррачаларининг миқдори 107−152 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрдан 3,1−4,3 баравар (35 мкг/м3) юқори. Пойтахт аҳолисининг маълум қилишича, ҳавода кучли куюнди ҳиди сезилган.

Узгидромет ҳаво ифлосланиши Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд, Термиз ва Фарғонада ҳам кузатилганини айтди.

Энг кам иш ҳақлари тиббиёт ва таълим ходимларида

Миллий статистика қўмитаси хабар қилишича, Ўзбекистон бўйлаб энг кам маошлар соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида бўлиб қолмоқда.

Ўртача иш ҳақи миқдори соғлиқни сақлаш тизимида 3,8 миллион сўм бўлса, таълим соҳасида – 4,2 миллион сўм.

Mirziyoyev
EPA
Men xalqimizga vaqti kelib o‘qituvchilarning maoshini ming dollarga etkazamiz degan gaplarim mana uch yil ichida haqiqatga aylandi.
Shavkat Mirziyoyev (Sentyabr, 2025)
O'zbekiston prezidenti (bbc.com/uzbek

Ўтган май ойида Ўзбекистонда туман ва шаҳар марказий касалхоналарида шифокорларнинг ойлик маошлари 20 фоизга, ўрта тиббиёт ходимлариники эса 10 фоизга оширилиши эълон қилинганди.

Шунингдек, сайёр хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида устама тўланиши айтилган.

Ўтган сентябрда эса Президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳасидаги селекторда ўқитувчилар маоши минг долларга етганини айтганди.

"Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди", - деб айтган давлат раҳбари.

Унга кўра, ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 10 дан зиёд устамалар жорий қилинган.

"Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган?" – деганди президент.

Аммо, шунга қарамай, таълим ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонда энг ночор маошли мутахассислар бўлиб қолишяпти.

Энг юқори иш ҳақи эса ҳануз молия соҳасида бўлиб, банк, суғурта, кредит ва бошқа молиявий хизматлар соҳаларида ўртача маош салкам 17 миллион сўм экани қайд қилинган.

Ундан сўнгги ўринда ахборот ва алоқаси соҳаси (15 миллион сўм), сўнг эса ташиш ва сақлаш соҳаси (9,4 миллион сўм).

Жанубий Кореядаги рейдларга тушган ўзбекистонликлар

Жанубий Кореяда полиция гўёки хайрия ташкилотига пул йиғиб, уни Исломий экстремизмни тарғиб қилиш мақсадига йўллаган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди.

The Chosun Daily нашрига кўра, бу терроризмни молиялаш жиноятининг Жанубий Кореяда қайд қилинган энг йирик ҳолатидир.

“А” Жанубий Кореяга 2018 йилда D-2 талаба визаси билан киргани, сўнгра ўқишни ташлаб, 2023 йил мартидан бери қочқинликка аризаси жавобини кутиб келаётгани айтилади.

Сурат манбаси, Gyeonggi Nambu Provincial Police Agency

Сурат тагсўзи, "А" Жанубий Кореяга 2018 йилда D-2 талаба визаси билан киргани, сўнгра ўқишни ташлаб, 2023 йил мартидан бери қочқинликка аризаси жавобини кутиб келаётгани айтилади.

Ўзбекистон фуқаросининг исми фақат "А" дея хабар қилинди, унинг ёши 29да экани айтилди.

У Жанубий Кореянинг Миллий жосуслик агентлиги ва АҚШнинг Федерал терговлар бюроси ҳамкорлигида қўлга олинган.

Гёнги Намбу вилоят полицияси хабар қилишича, "А" ижтимоий тармоқларда саккизта профил очиб, исломий террорчиликни молиялаш учун 620 минг Tether криптовалютасини жамлаган. У бу пулларни Африкада қудуқ қазиш мақсадида йиғаётганини эълон қилиб борган.

Полицияга кўра, у криптовалютани АҚШда террорчи ташкилот дея таснифланган Катиба ал-Тавҳид вал-Жиҳад бригадаси ва Ҳамасга ўтказган.

Катиба ал-Тавҳид вал-Жиҳад бригадаси Марказий Осиёда исломий давлат ўрнатишни мақсад қилувчи ташкилотдир.

"А" Жанубий Кореяга 2018 йилда D-2 талаба визаси билан киргани, сўнгра ўқишни ташлаб, 2023 йил мартидан бери қочқинликка аризаси жавобини кутиб келаётгани айтилади. Полицияга кўра, унга Ўзбекистон томонидан аллақачон террорчиликни молиялаш айби билан ҳибс ордерлари чиқарилган бўлган.

Шу билан бир вақтда, Ўзбекистон Миграция агентлиги Жанубий Кореяда E-9 нопрофессионал бандлик визаси асосида ишлаш даврида қонунчилик талабларини бузиб, ноқонуний мақомга тушган 26 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жарима қўлланганини хабар қилди.

Айтилишича, агентлик бу фуқароларга уч томонлама шартнома асосида ноқонуний юрган ҳар бир ой учун 2000 доллар миқдорида жарима тайинлаган.

Ҳозирда Жанубий Корея Адлия вазирлиги, полиция, денгиз полицияси, Бандлик вазирлиги ҳамда Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 12 декабргача қўшма рейдлар ўтказилаётгани айтилади.