Алламжоновга суиқасд маҳкамаси махфий бўлмоқда, хабарларда ДХХ панага ўтдими, Каналда 10 дан ортиқ эшак гўшти топилди

Сурат манбаси, facebook.com/k.allamjonov
Ўзбекистон президенти девонининг собиқ амалдори Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан маҳкама Ҳарбий судда бошланди. Раҳбари ўзгаргандан сўнг ДХХ Telegram канали янгиланмаяпти, хабарларда ДХХ номи келтирилмаяпти. Оққўрғон туманида 10 ошиқ эшак гўшти каналга орттирилди. Ўзбекистоннинг муҳим янгиликлари.
Алламжоновга суиқасд иши судда кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан маҳкама Ҳарбий судда бошланган.
Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди. Унинг айтишича, маҳкама мутлақо махфий тарзда ўтмоқда.
"Маҳкама мутлақо махфий: судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда", дейди Ташанов.
Шу йилнинг 26 октябр куни Президент девони собиқ амалдори Комил Алламжонов ўтирган машина Қибрай туманида номаълум шахслар томонидан ўққа тутилганди.
Ҳодисадан собиқ амалдор ва ҳайдовчиси жароҳатланмагани айтилган.
Шундан бироз ўтиб Ўзбекистон ДХХ раҳбари ишдан олинган.
ДХХда нима гаплар?

Сурат манбаси, Screenshot
Комил Алламжоновга суиқасд ишидан кўп ўтмасдан Давлат Хавфсизлик Хизматини бошқариб келаётган генерал-лейтенант Азиз Абдусаломов ишдан олдинди.
Унинг ўрнига Мудофаа вазири бўлиб ишлаб келган Баҳодир Қурбонов янги раис этиб сайланди.
Ушбу тайинловдан қарийб 1,5 ой ўтиб, Ўзбекистондаги мансабдорлар 2,2 млрд сўмдан ортиқ пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар чиқди.
Маҳаллий нашрлар "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги мансабдорларнинг коррупциявий фаолиятларига чек қўйилди", деб ёзди.
Расмий хабаларда ичида Ички ишлар ходими ҳам бўлган амалдорларни катта миқдорда пора билан қўлга туширган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ёки органлар номи ошкор қилинмади.
DXXning Telegramdagi "Xavfsizlik" kanali sobiq rais Abdusalom Azizov haqidagi xabaridan so‘ng ishlamay qoldi. Azizovning davlat va prezidentga sodiqligi aytilgan xabar ham o'chgan.
Абдусалом Азизов раҳбарлиги даврида бундай хабарлар ДХХнинг телеграм канали деб ишониладиган "Xavfsizlik" каналида "Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди" қабилидаги жумлалар билан бериларди.
Бироқ ушбу каналда энг охирги хабар 22 ноябрда янгиланганини кўриш мумкин. 23 ноябр куни kun.uz "Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди", деб ёзганди.
Журналист Ҳулкар Муртазаева "ДХХнинг Телеграмдаги "Xavfsizlik" канали собиқ раис Абдусалом Азизов ҳақидаги хабаридан сўнг ишламай қолди", деб ёзди.
Журналистнинг айтишича, "Азизовнинг давлат ва президентга содиқлиги айтилган ўша хабар ҳам аллақачон ўчириб юборилган".
Каналдан эшак гўшти топилди

Сурат манбаси, Оққўрғон ҳокимлиги
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан оқувчи "Тош" каналидан эшак гўшти топилган.
Туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда чиққан "Оққўрғонда 13 та эшакни ичак-чавоқлари ва суяклари ташлаб кетилибди" деган хабарни тасдиқлаган.
Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари бошланган.
"Аниқланишича, воқеа туманнинг "Қўрғонтепа" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда", дейилади ҳокимлик хабарида.
Вилоят ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат бўйича 3 нафар шахс гумондор сифатида жалб қилинган ва терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.












