Ўзбекистон Молия вазири: "Молия соҳасида қилганимиздан кўра, қилишимиз керак бўлган ишлар кўпроқ"
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбекистон евробондлари тақдимоти муносабати билан Лондонга ташриф буюрган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Би-би-сига молия соҳасидаги коррупцияга қарши кураш, жазоларнинг нақадар шаффофлиги, конвертация, кадрлар сифати, солиқдан қочиш ва бошқа мавзуларда интервью берди. Суҳбатни Ибрат Сафо олиб борди.
Дунёнинг энг муҳим ва кўҳна биржаларидан ҳисобланган Лондон Биржасида Ўзбекистон илк марта евробондлар, яъни еврооблигацияларни бозорга қўйди.
Ўзбекистон 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди.
Лондон Биржасида соат эрталабки 8:00да бозор очилар экан, тантанали старт маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Данкан иштирок этдилар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek








