You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Тошкент: Ёнғинда 16 киши жабрланган
Ўзбекистон Ўрмон хўжалигига тегишли бинода чиққан ёнғин сабаблари ҳали аниқ эмас. Аммо аланга бошланишида беш қаватли йирик бинонинг катта қисмини қоплаб олган эди.
ИИВ вакилларига кўра, пешиндан кейин келиб чиққан ёнғин кечки соат 18.16да бартараф этилган, қурбонлар йўқ.
Аммо тутундан димиққан ва оловдан қочиб ўзини пастга ташлаган жами 16 киши турли жароҳатлар олишган. Улар касалхонага олиб борилган.
Маълум бўлишича, ушбу бинони тикувчилик корхонаси ва бошқа муассасалар ижарага олиб, юритаётган бўлган.
Иш куни бўлишича қарамай, ёнғин чиққан пайти бинода қанча одам бўлгани ҳам маълум эмас.
Ўзбекистонда сўнгги йиллари бозорлар ва автобуслар ёниши кўп учрайди.
Айниқса, автобуслар ёниши тез-тез кузатилмоқда.
Бир неча ҳафта олдин эса пойтахтдаги йирик "Манас" ресторани ёниб кетган эди.
Мутахассисларга кўра, ёнғин хавфсизлиги меъёрларига риоя қилинмаслиги ҳам бунга сабаб бўлади.
Автобусларнинг ёниши сабаблари эса сифатсиз эҳтиёт қисмларига боғлаб тушунтирилган.
Айни дамда, газ узилиб туриши боис баъзида портлашлар келиб чиқиши, иситиш учун ишлатилган кўмир ё газ печкалари исидан заҳарланиш ҳоллари ҳам содир бўлмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг