Рим Папаси сайланди

Сўнгги янгиланиш 14 март 2013 - 09:02 GMT
Сикстин ибодатхонасининг мўрисидан кўкка оқ тутун ўрлаган. Бу кардиналлар янги Папа сайлашганидан дарак беради.

Сикстин ибодатхонасининг мўрисидан кўкка оқ тутун ўрлаган. Бу кардиналлар янги Папа сайлашганидан дарак беради.

Сикстин ибодатхонасининг мўрисидан кўкка оқ тутун ўрлаган.

Бу кардиналлар янги Папа сайлашганидан дарак беради.

Янги Папа Католик черковининг раҳбари бўлади.

Авлиё Пётр хиёбонига йиғилган оломон оқ тутун кўриниши ва қўнғироқлар жарангини олқишлар билан кутиб олган.

Рим Папасининг номи тез орада эълон этилиши кутилмоқда.

Янги Папа Бенидикт XVI ўрнини эгаллайди.

У ўтган ҳафта Черковни бошқариш учун қудрати етмаётганини айтиб истеъфо берган эди.

115 кардинал кеча сешанба куни тушдан кейин хилватда йиғилганлар ва тўрт бора янги Папа сайлаш учун овоз берганлар.

Янги Рим Папаси сифатида Аргентиналик кардинал Хорхе Мариа Бергоглио сайланди.

Энди унинг Католик нисбаси Папа Франциск бўлади.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>