
Учоқ Остонадан Чимкент шаҳрига учиб келаётган бўлган. Учоқ Чимкент аэропортига 20 километр масофа қолганда ҳалокатга учраган.
Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳри яқинида рўй берган ҳарбий учоқ ҳалокатида 27 инсон ҳалок бўлган.
Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси ахборотига кўра, Қозоғистон Ҳарбий-Ҳаво кучларига тегишли АН-72 ҳарбий учоғида 7 нафар экипаж аъзоси ва 20 ҳарбий бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати директори вазифасини вақтинча бажараётган полковник Турганбек Стамбеков ҳам бўлган.
Учоқ Остонадан Чимкент шаҳрига учиб келаётган бўлган.
Учоқ Чимкент аэропортига 20 километр масофа қолганда ҳалокатга учраган.
Ҳалокат маҳаллий вақт билан 18.55 да рўй бергани ҳақида хабар қилган Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси.
Ҳалокат сабабларини текшириш бошланган.

























