Йўқолиб кетаётган жонзотларни сақлаб қолиш учун нима қилинмоқда? - фотолавҳа

Йўқолиб кетаётган жонзотларни сақлаб қолиш учун нима қилинмоқда? - фотолавҳа

Бугунда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган мана бу сифака гўдаги АҚШнинг Шимолий Каролина штатида жойлашган лемурлар бошпанасида ўстирилмоқда. Би-би-сининг биринчи канали олган махсус кўрсатув доирасида муаллифлар жаҳонда энг кам қолган жонзотларни сақлаб қолиш йўлидаги саъй ҳаракатларни ўрганганлар.
Сурат тагсўзи, Бугунда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган мана бу сифака гўдаги АҚШнинг Шимолий Каролина штатида жойлашган лемурлар бошпанасида ўстирилмоқда. Би-би-сининг биринчи канали олган махсус кўрсатув доирасида муаллифлар жаҳонда энг кам қолган жонзотларни сақлаб қолиш йўлидаги саъй ҳаракатларни ўрганганлар.
Сунъий ҳомила ва ўстиришнинг янги усуллари билан Хитойнинг Ченгду вилоятидаги олимлар пандаларни кўпайтиришга муваффақ бўлишмоқда. Чақалоқ пандаларнинг 98 фоизи соғлом ўсмоқда.
Сурат тагсўзи, Сунъий ҳомила ва ўстиришнинг янги усуллари билан Хитойнинг Ченгду вилоятидаги олимлар пандаларни кўпайтиришга муваффақ бўлишмоқда. Чақалоқ пандаларнинг 98 фоизи соғлом ўсмоқда.
Мана бу бербер шеърлар 1940-йилларда ёввойи табиатдан буткул йўқолганлар. Оврўпо бўйлаб қатор ҳайвонот боғлари, жумладан Белфаст ҳайвонот боғи уларни кўпайтиришга уринмоқда. Охирги бербер шеърлар 1970-йилларгача Марокаш султони саройида сақланганлар.
Сурат тагсўзи, Мана бу бербер шеърлар 1940-йилларда ёввойи табиатдан буткул йўқолганлар. Оврўпо бўйлаб қатор ҳайвонот боғлари, жумладан Белфаст ҳайвонот боғи уларни кўпайтиришга уринмоқда. Охирги бербер шеърлар 1970-йилларгача Марокаш султони саройида сақланганлар.
Мадагаскарнинг ғайриоддий ай айлари ҳам йўқолиб кетиш хавфи остида. Уларнинг сони одатда суст равишда ўсади, чунки она ай ай фарзандини бир ёшигача ўстиради, шундай экан ҳар икки ё уч йилда фарзанд кўра олади, холос.
Сурат тагсўзи, Мадагаскарнинг ғайриоддий ай айлари ҳам йўқолиб кетиш хавфи остида. Уларнинг сони одатда суст равишда ўсади, чунки она ай ай фарзандини бир ёшигача ўстиради, шундай экан ҳар икки ё уч йилда фарзанд кўра олади, холос.
Випснейд ҳайвонот боғида ноёб ҳинд каркидонларини асраб қолишга уринаяптилар. Она каркидоннинг ҳомиладорлиги 16 ой давом этади ва унинг чақалоғи 90 килограммга тенг бўлиши мумкин.
Сурат тагсўзи, Випснейд ҳайвонот боғида ноёб ҳинд каркидонларини асраб қолишга уринаяптилар. Она каркидоннинг ҳомиладорлиги 16 ой давом этади ва унинг чақалоғи 90 килограммга тенг бўлиши мумкин.
Жаҳондаги энг йирик гўшт ейдиган қопчиқли ҳайвон саналмиш Тасмания деви 1990-йилларда Австралияда тарқалган юз ўсимтаси касаллиги туфайли деярли йўқолиб кетди. Олимлар ёш Тасмания девларини касалликдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Сурат тагсўзи, Жаҳондаги энг йирик гўшт ейдиган қопчиқли ҳайвон саналмиш Тасмания деви 1990-йилларда Австралияда тарқалган юз ўсимтаси касаллиги туфайли деярли йўқолиб кетди. Олимлар ёш Тасмания девларини касалликдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Амазон ўрмонларида энг кўп хавф остида бўлган тамаринлар Британиянинг Жерзи оролида ўстирилмоқда. Ҳайвонот боғи ходимлари бу маймунларни қўлдан овқатлантиришади ва ҳатто уйларига олиб кетишади.
Сурат тагсўзи, Амазон ўрмонларида энг кўп хавф остида бўлган тамаринлар Британиянинг Жерзи оролида ўстирилмоқда. Ҳайвонот боғи ходимлари бу маймунларни қўлдан овқатлантиришади ва ҳатто уйларига олиб кетишади.
Африкада эса Девид Шелдрикнинг Ёввойи жонзотлар жамғармаси ота-онаси овчилар ўқидан нобуд бўлган ёш филларни ўстириб, ёввойи турмуш тарзига қайтариш билан шуғулланаётир.
Сурат тагсўзи, Африкада эса Девид Шелдрикнинг Ёввойи жонзотлар жамғармаси ота-онаси овчилар ўқидан нобуд бўлган ёш филларни ўстириб, ёввойи турмуш тарзига қайтариш билан шуғулланаётир.