Сўнгги янгиланиш 15 феврал 2011 - 15:30 GMT

Британияда Шаҳзода Вилямнинг тўйига тайёргарлик қизиган

Британия қироллигига даъвогарлар рўйхатида иккинчи ўринда турувчи 29 ёшли Шаҳзода Вилямнинг тўйи 29 апрелда бўлиб ўтиши мўлжалланган. Мазкур маросим муносабати билан Британияда дам олиш куни эълон қилинган.

Бутун дунёга ўз жозибаси ва фожеали ўлими билан таниш бўлган Малика Диананинг тўнғич ўғли Вилям, шаҳзода бўлишига қарамай, ортиқча дабдаба истамаслигига ишора қилган.

Аммо, жаҳон бўйлаб миллионлаб одамлар ҳашаматли телевизион тўй томошасини кутмоқдалар.

Шаҳзода Вилям ва Кейт Мидлтон Британиянинг энг машҳур ва қадимий диний маскани бўлмиш Вестминстер Аббей черковида никоҳдан ўтадилар.

Айнан мана шу черковда 1947 йилда Вилямнинг бувиси, бугун тахтда бўлган Қиролича Елизавета Иккинчи, ва бобоси Эдинбург Герцоги оқ фотиҳа олишганди.

Вестминстер Аббейдаги диний маросим ортидан Вилям ўзининг умр йўлдоши Кейт билан извошга миниб, Букингем саройига йўл олишлари режаланган.

Улар Парламент майдонини кесиб ўтиб, Вайтхолл, Отлиқ қўриқчилар паради, ва Малл кўчаси орқали ҳаракат қилишади.

Букингем саройига етганларида улар Қиролича томонидан уюштирилган тушки овқатга ўтирадилар.

Тушлик ортидан Вилям ва Кейт халқ олқишлари остида айвонга чиқиб кўриниш беришлари кутилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.