Сурияликларга нисбатан адоват пайдо бўлмоқдами?

Видео тагсўзи, Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида ҳар доим турли миллар вакиллари яшаб келишган.

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида ҳар доим турли миллат вакиллари умргузаронлик қилиб келишган.

Вилоят Шўролар ишғоли ортидан келтирилган минглаб Афғонистонлик ўзбекларга ҳам эшик очганди.

Айни пайтда ярим миллионга яқин суриялик бу ердан қўним топган.

Иқтисодий мушкулотлар эса, баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари орасида қочқинларга қарши адоватни пайдо қилган.

Би-би-си эски ва янги миллий жамоалар бугуннинг муаммолари билан қандай юзлашаётганларини ўрганиш учун Ҳатайга сафар қилган.

Мухбир: Гулсевар Замон

Продюсер: Рустам Қобил

Тасвирчи: Ўзгур Арслан

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02