Ҳиндистон Бош вазири ўзбекча твит қилди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Марказий Осиё бўйлаб сафарини Ўзбекистондан бошлаган.

"Salom O'zbekiston! Toshkentda samimiy kutib olganlari uchun, Bosh Vazir Shavkat Miromonovich Mirziyoyevga minnatdorchilik bildiraman" дея ўзбекча твит қилган жаноб Моди Тошкентга қадам қўйган заҳоти.

Президент Каримов билан музокаралар чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларнинг муҳокама этилиши билдирилган.

Ҳинд матбуотининг ёзишича, Бош вазир Ўзбекистонга Бобурийларга оид осори атиқалар, жумладан, 16-асрда кўчирилган "Акбарнома"нинг айрим боблари нусҳасини ҳадя сифатида олиб борган.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон узоқ йиллик тарихий ва маданий ришталарга эга.

Бугунги кун воқеълиги нуқтаи назаридан бу ришталар қанчалик аҳамиятли?

Би-би-си бу ҳақда атоқли тарихчи олим, профессор Гога Ҳидоятов билан суҳбатлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio