Бухоро шаҳридаги портлаш саҳнаси
Бухородан келаётган хабарларга кўра, чоршанба куни шаҳарнинг гавжум кафеларидан бирида юз берган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ одам жароҳатланган деб айтилмоқда.
Би-би-си бу хабар тафсилотларини ўрганмоқда.
Портлаш маҳаллий вақт билан 15.03 да Бухоронинг 5-микрорайондаги "Қамиш бар" да содир бўлган.
Портлашга газ балони сабаб бўлгани айтилмоқда, тафсилотлар маълум эмас.
Би-би-си манбаъларининг билдиришича, "Қамиш бар" шаҳарнинг энг гавжум бекатларидан бирининг орқасида жойлашган ва портлаш қурбонлари орасида бекатдаги одамлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳодиса жойида бўлган гувоҳлардан бирининг Би-би-сига айтишича, портлаш ҳудуди милиция ва махсус кучлар томонидан ўраб олинган.
Бухоро шаҳар ҳокимиятига яқин манбаънинг айтишича, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Тошкентдан фавқулодда тиббий хизмат кўрсатувчи бригада етиб борган.
Қурбонлар ва яраланганларнинг аниқ сони борасида расмий маълумот йўқ.
Би-би-сига ҳодисани тасдиқлаган Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасининг Ёнғиндан сақлаш хизмати навбатчиси портлашга газ балони сабаб бўлганини айтди, аммо қурбонлар сони борасида ҳозирча маълумот йўқлигини айтди.
Ўзбекистонда газ сизиши натижасида портлаш ва ёнғин ҳодисалари бот-бот юз бериб туради.
Ўтган йили Тошкентдаги кафеда юз берган ҳодисада бир неча одам жароҳатлангани хабар қилинган.
Агар сиз Бухоро шаҳрида бўлсангиз ва ҳодисадан хабарингиз бўлса, бизга маълум қилинг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio