Сурат тагсўзи, Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан Тошкент марказини буткул ўзгартиришга қарор қилинган.
Сурат тагсўзи, Шу муносабат билан тошкентликлар "Навоий савдо қатори" деганда яхши билишадиган электр жиҳозлари дўконлари ҳамда пойтахтнинг қадимий Ўқчи маҳаллалари ўрнидаги биноларнинг бузилиши охирги йиллардаги энг йирик бузилиш бўлди.
Сурат тагсўзи, Биноларни бузишда бу эски биноми ёки янги, фойдаланишга яроқлими ёки яроқсизлигига қараб ўтирилмади.
Сурат тагсўзи, Бу ўзгаришларни кўриб кимдир, Тошкентимиз таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетди, деса, кимдир, шаҳар бомбардимондан кейинги жойни эслатади, дейди.