Энг ғаройиб Олимпиада медаллари

Бу медал спорт оламида қўлга киритилган энг нуфузлиларидан бири саналади. У жаҳон спортида эришилган энг олий ютуқнинг тимсоли бўлиб хизмат қилади. Дунёнинг манаман, деган спортчилари Риода совринли учун ўз курашларини бошлашаркан, биз ҳам Ўйинлар тарихидаги энг ғаройиб медалларга бир қўр назар ташлашга аҳд қилдик:

1896 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Афина 1896 - Илк замонавий Олимпиада Ўйинлари ғолибларига олтин эмас, кумуш медали берилган. Иккинчи ўринни олганларга эса, биринж медали топширилган. Медалнинг олд томонида Худолар отаси Зевс Ғалаба худоси Никани ушлаб турибди. Орқа томонида эса, Акропол акс этган.
1900 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Париж 1900 - Олимпия Ўйинлари тарихида илк бор олтин, кумуш ва бронза медаллари истеъмолга киритилади ва улар квадрат шаклида ишланган бўлади. Медалларнинг олд томонида Ғалаба худоси Ника ва орқа тарафида эса, ғолиб спортчи муҳрланади.
1904 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Сант-Луис 1904 - Медалларнинг олд томонида қўлида дафна япроғини кўтариб турган ғолиб спортчи қадим спорт турларини намоён этиб турган бошқа спортчилар қуршовида акс этган. Орқа тарафида эса, Ғалаба худоси Ника акс этган.
1928 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Амстердам 1928 - Медалларга сайқал бериш учун Халқаро Олимпия Қўмитаси танловида ғолиб чиққан флорентиналик меъмор ва рассом 1968 йилгача бўлган медалларнинг асосини яратади. Медалларнинг олд тарафида қўлида ғолиб тожи ва пальма япроғи ушлаб турган Ғалаба худоси Ника, орқа томонида эса, оломон қўлида кўтариб кетаётган ғолиб акс этган.
1960 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Рим 1960 - Медалларнинг тархи деярли ўзгаришсиз қолган эса-да, атрофига дафна япроқларидан ясалган чамбар билан сайқал берилади. Орқа ва олд томонидаги безакларнинг ўрни алмаштирилади.
1972 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Мюнхен 1972 – Ўтган 44 йил бадалида Олимпиада Ўйинлари ташкилотчилари медалларнинг орқа томонидаги безакларни ўзгартиришга қарор қилишади. Бауҳауз ижодий оқимининг вакили бўлган Герхард Маркс медалларнинг орқа томонида Леданинг шоҳ Тиндарей ва Зевсдан яралган афсонавий эгизаклари Кастор ва Поллуксни акс этдиради.
2000 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, Сидней 2000 - Қадим юнон аксларининг ўрнига Рим Колизейи тасвири туширилгани учун медалнинг кўриниши танқидлар остида қолиб кетади. Австралиялик тангалар безакчиси Войцех Пьетраник медалнинг орқа томонига машҳур Сидней опера театри ва Олимпия машъалининг аксини туширади.
2016 йилги Олимпиада медали

Сурат манбаси, IOC

Сурат тагсўзи, 2016 Рио-де-Жанейро - Рио Ўйинларининг медали дафна япроғи шаклида ишланган. Ўзида қадим юнонларнинг Ғалаба Худоси Никани акслантирган. Экологик тоза. Яъни олтин медаллар симоб қўшмай тайёрланган. Кумуш ва бронза медаллари таркибининг 30 фоизи қайта ишланган маҳсулот ҳисобига тўғри келади.