|
Холбека Жўраева: 'мени тинч қўйинг!' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мақола "Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари" мени тинч қўйинг", деб номланади. Мақолада қатор мухолифат фаоллари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Мурод Жўраевнинг аҳволи оғирлашгани ҳақида ёлғон хабар тарқатаётганликда айбланади. "Хорижий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мени ўз ҳолимга қўймайдилар", дейилади мақолада. Мурод Жўраев номидан фойдаланиб, чет эл элчихоналаридан моддий ёрдам ваъда қилишади, деб ёзилган унда. Аммо ушбу мақолада номи тилга олинган мухолифат фаолларидан Дилором Исҳоқованинг фикрича, бу Холбека Жўраевага босим натижаси бўлиши мумкин. "Мен Мурод Жўраевнинг аёли Холбека Жўраевага биронта чет эл элчихонасидан ёрдам таклиф қилган эмасман. Бу мақола ҳақида нима дейиш мумкин? Эсимиздан чиқармайлик, Мурод Жўраев 16 йилдан буён ўтирипти, келинойи ёлғиз қийналиб кетди. У мана шу ёлғизликда эрта-индин туғилиши керак бўлган тўққиз ойлик Ҳасан-Ҳусан ўғилларидан айрилди, 16 яшар ўғлидан айрилди. Булар ҳаммаси Мурод Жўраевсиз бўлган ишлар. Мен келинойининг яшаш шароитини бориб кўрдим. Бундай оғир шароитга ҳар ким ҳам чидолмайди. Шунинг учун бу мақоланинг ортидан катта гап қидирмайлик! Менимча, у киши жуда чарчаганлар. Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга олайлик-да, буни азоблардан эзилиб кетган бир аёлнинг фарёди, деб қабул қилайлик", деди Дилором Исҳоқова. Мурод Жўраев 1980 йиллар охирида Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳри раҳбарларидан бўлган, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи парламенти депутати сифатида сайланган. 1995 йилда Ўзбекистон маҳкамаси Мурод Жўраев ва бир неча "Эрк" партияси фаолини ҳокимиятни ноқонуний босиш олишга уринишда айблаб, унга 12 йиллик жазо белгилаган. Мурод Жўраевнинг қамоқ муддати бир неча марта қамоқхона тартибини бузиш важи билан узайтирилган. Мурод Жўраев қамоқхонада ўзига қийноқлар қўлланилганини айтган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бир неча марта Мурод Жўраевни озод қилиш талаблари билан чиққанлар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Эрк"чини озодликка чиқармаслик учун баҳона02 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||