|
"Эрк"чини озодликка чиқармаслик учун баҳона | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу ҳақда маҳбуснинг яқинлари хабар қилишган. Ўтмишда Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳар ҳокими ва Ўзбекистон парламенти депутати бўлган Мурод Жўраев 1994 йилда давлат тўнтаришига ҳаракатда айбланиб ўн икки йилга озодликдан маҳрум этилганди. Ў ўзига қўйилган айбларни рад этган ва ҳибсда қийноққа солинганини айтган. Эллик олти ёшли Мурод Жўраевнинг жазо муддати 2003 йилда тугаганига карамай, у ҳануз қамоқда сақланмоқда. У шу йил бошларида ўн кунлик жазо изоляторида ўтириб чиққан. Би-би-си маҳбуснинг турмуш ўртоғи Ҳолбека Жўраевадан унинг аҳволи ҳақида сўради. Ҳолбека Жўраева:- Йигирма тўққизинчи мартда кирдим уларнинг олдига, кирсам, улар беллариши ушлаб, жуда ҳам бошқача турардилар.Қўрқиб кетдим. Сизга нима бўлди деб сўрадим, улар "нормал, нормал" деб жавоб бердилар.Жойларидан зўрға турадиган бўлиб қолганлар... Яна сўрадим аҳволларини... Олтинчи январь куни кўча 30 даражада совуқ эди, мени ўн кунга изоляторга тиқишди, хоналар жуда совуқ, яхлаб ётган эди, дедилар. Сабаб нима деб сўраганимда, ўзим ҳам билмайман, деб жавоб бердилар.Мен ҳеч нарса қилмадимку, нима учун деб сўрабдилар. Имзо қўймасангиз бўлмайди, изоляторга тиқишимиз керак сизни, бўлмаса ўзингиздан кўринг, дейишибди. У қоғозга гўё "завхоз билан айтишди" деб ёзилган экан. Би-би-си:- Бу воқеа умумий авф эълон этилганидан кейин рўй берган, шундайми? Ҳолбека Жўраева:- Улар ётган зонада умуман амнистия билан чиққанлар йўқ. Қаттиқ хафа бўлдим. Билмадим, нима учун бунча қийнашади уларни?.. Би-би-си:-Сиз ўзингиз қамоқхона маъмурлари ва ё жазони ижро этувчи бошқармаларга мурожаат қилиб кўрдингизми? Ҳолбека Жўраева:- Ўн тўрт йилдан бери мурожаат қиламан, бирор бир яхшилик томонга ҳеч нарса йўқ.Амнистия ҳақида сўрасам, улар бу нарсалар бизга юқоридан айтилади дейишади. Мурод ака ҳам, мен ўзим ҳам ҳайронман, нима учун мени нимага чиқаришмайди, дейди. Мана яқинда Қоракўлда Юсуф Жумаевни қамоққа олишибди. Қамоқҳонадагилардан бири эримга, мана, сенинг шогирдларингдан бирини тутдик деб уни сўкар эмиш.Фақат ҳақорат... | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||