|
Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев қамоқ муддати узайтирилган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти Мурод Жўраевни қамоқхона ички тартибини бузишда айбдор деб топиб, қамоқ муддатини узайтирган. Мурод Жўраев рафиқаси Холбека Жўраеванинг айтишича, маҳбусни шу йил апрелида Зарафшондаги қамоқхонадан Каттақўрғонга ўтказишга қарор қилинган, бу маҳбус муддатини яна чўзиш нияти деб кўрилган. "Турмуш ўртоғимнинг муддати 14 августда тугаши лозим. Лекин 9 апрелда қамоқхона ички тартибини бузди деб, жазо изоляторига ташлашганди", дейди Холбек Жўраева. Мурод Жўраев 1980 йиллар охирида Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳри раҳбарларидан бўлган, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи парламенти депутати сифатида сайланган. Сўнг у "Эрк" демократик партияси аъзоси бўлган. Мурод Жўраевни Ўзбекистон махсус хизматлари 1994 йилда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ҳибсга олиб, Тошкентга олиб кетишган. Ўзбекистон маҳкамаси Мурод Жўраев ва бир неча "Эрк" партияси фаолини ҳокимиятни ноқонуний босиш олишга уринишда айблайди, унга 12 йиллик жазо белгилайди. Уч марта қамоқхона тартибини бузиш важи билан унинг жазо муддати узайтирилган. Мурод Жўраев қамоқхонада ўзига қийноқлар қўлланилганини айтган. Рафиқаси Холбека Жўраева, маҳкумликда унинг соғлиги ёмонлашгани, тишлари тушиб кетганини айтади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бир неча марта Мурод Жўраевни озод қилиш талаблари билан чиққанлар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР "Эрк"чини озодликка чиқармаслик учун баҳона02 Апрел, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||