|
Ислом Каримов қасамёд қабул қилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкентда ўтган инаугурация маросимида Ислом Каримов Ўзбекистон конституцияси ва Қуръони Каримга қўлини қўйиб қасамёд қабул қилган. "Мен Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республикамиз конституциясига ва қонунларга риоя этишга, фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон республикаси президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан", деб айтган Ислом Каримов. Қасамёд қабул қилганидан сўнг сўзлаган жаноб Каримов демократия ва халқаро андозаларни ҳурмат қилишга ваъда берган. Шу ойда 70 ёши нишонланадиган Ислом Каримовнинг ўтган декабр ойидаги президентлик сайловида 88,1 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонгани эълон қилинди. Президент сифатида қасамёд қабул қилиш маросимида Ислом Каримов сўнгги сайлов қонунлар ва конституцияга мос ўтганини айтган. Ўзбекистондаги ушбу сайловда Ислом Каримовга жиддий рақиб бўлмагани, барча оммавий ахборот воситалари ҳукумат назорати остида бўлгани танқид қилинди. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловнинг демократик талабларга мос бўлмаганини айтди. Ўзбекистоннинг ҳозирги пайтдаги иттифоқчиси бўлган Россия президентлик сайлови натижаларини олқишлади. Аксар Ғарб давлатлари раҳбарлари Ислом Каримовни сайловдаги ғалабаси билан табриклашдан ўзларини тийганлар, бироқ Ўзбекистон матбуоти Олмония президенти ва НАТО раҳбарининг табрикларини кенг ёритган. Ислом Каримовнинг президентик муддати 2007 йил январида якунланган, Ўзбекистон расмийлари орадаги бир йиллик муддатнинг қонуний асослари борасида изоҳ бермадилар. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||