Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Май, 2006 - Published 18:35 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Жаҳонда Андижон хунрезлиги хотирланди
Норозилик намойишларидаги плакатлар
Намойишларда тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишига жавобгар бўлганларни жазога тортиш талаблари янграган
13 май куни Нью-Йорк, Лондон, Стокгольм, Москва ҳамда дунёнинг бошқа пойтахтларида Андижон қирғинининг бир йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтган.

Лондондаги намойишчилар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Оврўпо Иттифоқининг саёҳат чеклови жорий этилган ўзбекистонлик мулозимлар рўйхатига киритиш, Ўзбекистонни НАТОнинг "Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик" дастуридан чиқариб ташлашни талаб қилганлар. Ҳамда Ўзбекистонга нисбатан Москва механизмини қўллашга оид ваъдаларни бажариш ва Ўзбекистоннинг Оврўпо парламенти билан ҳамкорлик шартномасини зудлик билан тўхтатишга чақирганлар.

Амалиёт иштирокчилари "Диктатор билан ҳамкорлик қилманг!" каби шиорларни айтиб қичқиришган. Буюк Британия Бош вазири маъмуриятига топширган петицияларида Ўзбекистонда адолат, демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини қарор топтиришда кўмак бериш мурожаати билан чиқишган.

Лондондаги норозилик намойиши
Лондонда Британ Бош вазирига петиция топширилган
Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги қаршисида мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси, "Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар учун" уюшмаси вакиллари ва ўзбекистонлик қочқинлардан иборат намойишчилар митинг ўтказганлар. Улар асосан Андижондаги тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишига жавобгар бўлганларни жазога тортиш, Андижон фожеасини инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб тан олишни талаб этишган. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва унинг оиласини Оврўпо Иттифоқига кириши таъқиқланган ўзбекистонлик мулозимлар рўйхатига қўшиш ва Норвегиянинг айни мазмундаги мактубга имзо чекишини талаб қилганлар.

Бельгия пойтахти Брюссель ва Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳи ташқарисида ҳам норозилик амалиётлари бўлиб ўтганди. Нью-Йоркдаги амалиёт иштирокчилари бошқа талаблари билан бир қаторда, дунё ҳамжамиятидан Андижондаги зўравонликларни инсониятга қарши жиноят, деб тан олиш ва шундай бўлган тақдирда, бу ишнинг Хаага трибунали томонидан кўриб чиқилишини талаб этишган. Намойишчилар талаблари битилган мурожаатнома БМТ Бош котибиятига топширилган.

Елена Урлаева хавфсизлик ходимига қаршилик кўрсатаётир
Тошкентда махсус хизматлар норозилик амалиёти ўтказишга йўл қўймаганлар
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси қаршисида норозилик амалиёти уюштирганлар асосий эътиборларини Россия-Ўзбекистон муносабатларига қаратишган. Уларга кўра, Россиянинг Ислом Каримов тузумини кўр-кўрона дастаклаши минтақа учун хатарлирдир. Ва бу Андижондаги каби ҳодисаларнинг такрорланишига олиб келиши мумкин. Амалиёт иштирокчилари Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилиниб, Россияда яшаётган ўзбекистонистонликларни ватанига қайтармасликни ҳам сўрашган.

Ўзбекистонлик қатор инсон ҳуқуқлари фаолларининг ўтган йилги Андижон зўравонликлари юзасидан мустақил тергов ўтказилишини талаб қилиб, пойтахт Тошкентда уюштирган кичик миқёсдаги намойишлари тарқатиб юборилган.

Андижон хунрезлигидан сўнг ташкил этилган Ўзбекистон Миллий нажот қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларидаги хонадонларда қурбонлар хотирланиб чироқлар ўн дақиқа ўчириб қўйилган.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy